SWOT термини инглизча кучли, кучсиз, имконият, ҳавф сўзларининг бош ҳарфларидан тузилган. Бу технологиядан ташкилот ёки бирор корхонанинг келгусидаги стратегик ривожланиш механизмларини таҳлил этишда фойдаланиш қулай.
S- корхонанинг ички ривожланиш имкониятлари;
W- корхонанинг ички муаммолари; .
О- корхонанинг ташқи ривожланиш имкониятлари;
Т- корхона учун ташқи ҳавфлар.
Дарсда шакллантирилган муаммо юзасидан тўпланган маълумотлар пакети ўқитувчининг тренерлигида талаба-ўқувчилар томонидан ўрганилиб бўлингач гуруҳлар ёки кичик гуруҳлар ҳамкорликда қуйидаги жадвални тўлдириб, охир оқибатда тегишли оптимал ечимга келишадилар:
S: 1.
2.
3.
|
W: 1.
2.
3.
|
O: 1.
2.
3.
|
T: 1.
2.
3.
|
Бу технологиядан шакллантирилган муаммо юзасидан «нима учун?» саволи қўйилиб унга ҳар бир талаба-ўқувчи ўзининг қарашларини, фикрларини ёзади. Асосий мақсад нотўғри бўлсада талаба-ўқувчиларнинг фикр билдиришларига, охир оқибатда тўғри хулосалар чиқаришларига эришишдан иборат. «Нима учун?» саволининг қўйилиши ва унга жавобларнинг ёзилиши муаммо ечими топилгунча давом этади. Дастлаб бир партада ёнма-ён ўтирган талаба-ўқувчилар, сўнгра кичик гуруҳ, охирида бутун гуруҳ ёзма жавоблари ҳамкорликда таққосланиб, такрорланувчи ва хато фикрлардан тозаланиб, бир умумий тўғри натижага келинади. Нотўғри жавоблар танқид остига олинмайди.
Жавоблар:
1.
2.
3.
Жавоблар:
1.
2.
3.
Ҳамкорликдаги умумий хулосалар:
1.
2.
Нима Нима Нима
учун? учун? учун?
Do'stlaringiz bilan baham: |