Талабалар билимини баҳолашнинг рейтинг усули
Ушбу берилган 15 та саволларнинг ҳаммаси рейтинг асосида 100 баллик тизимда баҳоланади. Талабанинг умумий тўплаган бали 15 га бўлинади ва ўртача балл аниқланади. Бу талабанинг шу мавзу бўйича эгаллаган бали ҳисобланади. Масалан, талаба шу 15 та савол бўйича 1275 балл тўплади. У ҳолда талабанинг ўртача тўплаган бали 85 ни ташкил қилади.
(1275/15=85)
Буни амалга ошириш технологиясида ҳам талаба, ҳам ўқитувчи иштирок этадилар. Ўқитувчи ўқув дастури асосида талабалар билиши лозим бўлган саволлар ва уларнинг жавобларини олдиндан ёзиб қўйган бўлади. Талабаларнинг ўзларини солиштириб кўрадилар ва бир-бирини ўзлари баҳолайдилар. Сўнгра ўқитувчи қўйилган балларни синчковлик билан текшириб кўради. Бу билан ўқитувчи талабаларнинг ҳалол ва виждонан ёндашганлигини ҳам баҳолайди. Натижалар тегишли тарзда расмийлаштирилади ва талабаларга ошкор этилади.
Эгалланган билимларни янада мустаҳкамлаш ва талабаларда мустақил ишлаш кўникмасини шакллантириш мақсадида уйга вазифа бериш ва уй вазифасини бажаришга тайёрлаш бўйича ўқитувчи тренернинг амалга ошириши лозим бўлган жараёнлар
ТАРТИБИ
Талабанинг эгалланган билимларни янада мустаҳкамлаш ва уларда мустақил ишлаш кўникмасини шакллантириш мақсадида уйга вазифа берилади.
1. Уйга бериладиган вазифа аниқ бўлиши лозим. Бунда:
-саволлар аниқ;
-шу саволларга жавобларни қаердан топиш;
-адабиётлар аниқ кўрсатилиши мақсадга мувофиқ.
2. Бажариш шакли ҳам аниқ бўлиши тақозо этилади:
-реферат тайёрлаш;
-конспект қилиш;
-масалани ечиш;
-бирорта тадбир ишлаб чиқиш;
-бошқарув қарорларини қабул қилиш ва ҳ.қ.
3. Олдиндан талабалар нима учун баҳо олишини билишлари керак. Шу туфайли уларнинг бажарган ишлари қандай баҳоланишини ҳам айтиб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Х.Х.Имомовнинг иктисодий таълим бўйича битта мавзунинг лекция дарси ва амалий машғулоти учун тузган ўқитиш технологиясини намуна сифатида келтирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |