Ў з б е к и с т о н р е с п у б л и к а с и о л и й в а ў р т а м а Х с у с т аъ л и м в а з и р л и г и
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
byudzhet tashkilotlarida daromadlar va xarazhatlar hisobi fargona politexnika instituti misolida
60 III БОБ. ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ ДАРОМАДЛАРИ ВА ҲАРАЖАТЛАР ҲИСОБИ. 3.1. Фарғона политехника институти ва унинг фаолияти тўғрисида маълумот. ХХ асрнинг 60 йилларида Республикамизда, айниқса, Фарғона водийсида саноат корхоналарининг ривожланиши, ишлаб чиқариш қувватларининг кўпайиши ҳудудда миллий муҳандис кадрларга бўлган талабнинг кескин ошишига сабаб бўлди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 251-А буйруғига асосан 1967 йилда Тошкент политехника институтининг Фарғона филиали базасида мустақил Фарғона политехника институти ташкил этилди. Дастлаб институтда 70 нафар ўқитувчи-ходимлар ишлаган бўлиб, шундан 3 нафари фан номзоди илмий даражасига эга бўлган. Институтга Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, “Азот” ишлаб чиқариш бирлашмаси, 8-қурилиш трестига қарашли бинолардан ажратиб берилди. Қисқа вақт ичида бу бинолар ўқув машғулотлари олиб бориш учун мослаштирилди. 1967 йил август ойида институтга биринчи марта “Саноат ва фуқаро қурилиши”, “Машинасозлик технологияси” ва “Энергетика” мутахассисликлари бўйича қабул амалга оширилди. Институтда ишлаш учун бутун мамлакатдан илмий-педагог ходимлар, Тошкент политехника институтини битирган қобилиятли ёш мутахассислар ишга таклиф қилинди. Йилдан-йилга институт кенгайиб, янги кафедралар, факултетлар очилди. Ҳозирги кунда институт Фарғона шаҳрининг хушманзара жойини макон этган, унинг ўқув бинолари, ётоқхоналари, спорт иншоотлари, ахборот-ресурс маркази, дам олиш, маданият саройи – ҳаммаси жамул-жам бўлиб, ўзига хос талабалар шаҳарчасини ташкил этади. Мустақиллик йилларида институт янада камол топди, водийда ягона техника олий ўқув юрти бўлиб, замон талабларига жавоб бера оладиган, жаҳон андозаларига мос муҳандис мутахассислар етиштирувчи ўқув масканига 61 айланди. Институт замонавий моддий-техника базасига эга бўлиб, юқори даражада ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий фаолият олиб бориш имкониятига эга. Фарғона политехника институти ўтган давр мобайнида 40 мингдан ортиқ юқори малакали мутахассислар етиштирди. Институт ўзининг 30 дан ортиқ мамлакатларда фаолият олиб бораётган собиқ талабалари билан фахрланади. Интитутда 5 та факултет, яъни “Қурилиш”, “Механика”, “Енергетика”, “Ишлаб чиқаришда бошқарув” ва “Кимё-технология” факултетлари ҳамда “Магистратура” бўлими юртимиз равнақига ҳисса қўшадиган малакали мутахассис-кадрлар тайёрламоқда. Фарғона политехика институтининг умумий майдони 9.2 гектар. Бу ҳудудда 6 та ўқув бинолари, 5 та талабалар турар жойлари, 8 та галерея бинолари, бухгалтерия ва маркетинг биноси, спорт зали, очиқ спорт майдончалари, ошхона, қозонхона, автомобиллар учун махсус жой ҳамда марказий омборлар жойлашган. Ҳозирги кунда институтда 861 нафар профессор-ўқитувчилар ҳамда ишчи-ходимлар фаолият юритиб келмоқда. Жорий ҳисобот йили бошига эса иш ўринлари сони 1016 бирликдан иборат бўлган. Институтда жами бўлиб 5565 нафар талаба бўлиб, ундан 2073 нафар талабалар бюджет маблағлари ҳисобидан таҳсил олиб келмоқда. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling