Ў з б е к и с т о н р е с п у б л и к а с и о л и й в а ў р т а м а Х с у с т аъ л и м в а з и р л и г и


 Фарғона политехника институти даромадлари ҳисоби


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/29
Sana05.05.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1429733
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29
Bog'liq
byudzhet tashkilotlarida daromadlar va xarazhatlar hisobi fargona politexnika instituti misolida

 
3.2. Фарғона политехника институти даромадлари ҳисоби 
Битирув малакавий ишини ёритиш давомида илова сифатида Фарғона 
политехника институтининг 2015-2016 йиллар учун тузилган бухгалтерия 
ҳисоби ҳужжатларидан фойдаланилган.
Фарғона политехника институти учун 2015 йилда давлат томонидан 
молиялаштирилган сумма жами бўлиб 12263962,0 минг сўмни ташкил қилган. 
2016 йил учун молиялаштирилган сумма эса 13818848,0 минг сўм бўлиб, 
жорий йил I чораги учун 2989678,0 минг сўм ажратилган. Берилган 
маълумотлардан кўриниб турибдики, жорий йилда, яъни 2016 йил учун 


62 
молиялаштирилган маблағ аввалги йилга нисбатан 1554886,0 минг сўм ёки, 
12,7%га ортиқ.
Фарғона политехника институтининг бюджетдан ташқари даромадлари 
манбаи талабаларнинг таълим-шартномалари тўлови сифатида тушган пул 
маблағлари, талабалар турар жойлари ижараси учун тўлов сифатидаги 
тушумлар, институт ҳудудидаги фойдаланилмаётган хоналарни ижарага 
беришдан тушган тушумлар ҳамда фойдаланиб келаётган биноларнинг том 
қисмини уяли алоқа корхоналари учун қисман ижарага бериш ва республика, 
вилоят ва шаҳар миқёсида ўтказиладиган ярмаркаларда талаба ёшларни ўз 
қўллари билан тайёрлаган ишлари ва ихтироларини сотишдан келиб тушган 
пул маблағлари ҳисобига шаклланади.
Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси бўйича тушган 
маблағ 2016 йил 1 январ ҳолатига 39814,6 минг сўмни ташкил қилган. Жорий 
йилнинг I чорагида эса жами тушум 2450083,5 минг сўмдан иборат бўлган. 
Жорий йилнинг I чорагида жами ҳаражатлар 1406152,5 минг сўм бўлиб, I 
чорак бўйича тўланган маблағ чорак охирида 1083745,6 минг сўм қолдиққа 
эга. Буни формула кўринишда ёзадиган бўлсак: 
 
Йил бошига қолдиқ + жами тушум – жами ҳаражат = Йил охирига қолдиқ 
39814,6+2450083,5-1406152,5=1083745,6 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling