26
04 “Ноишлаб чиқариш активлари” счёти 040 “Ерни ободонлаштириш”
субсчётидан иборат бўлиб, ушбу субсчётда ноинвентар тусдаги ҳаражатларга
кирувчи (иншоотлар қурилиши билан боғлиқ бўлмаган)
ерни яхшилашга
доир капитал қўйилмалар, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга
ошириладиган, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун ернинг устки қисмини
яхшилашга доир маданий-техникавий тадбирлар (ер
участкаларини
режалаштириш, майдонларни ҳайдовга тайёрлаш учун кундаков қилиш,
далаларни тошлар ва ҳарсанглардан тозалаш, сув ҳавзаларини тозалаш ва
бошқалар)га оид капитал ҳаражатлар акс эттирилади.
3-§. Товар-моддий захиралар
Товар-моддий захираларни ҳисобга олувчи счётларда
ташкилотга
тегишли бўлган ва хизмат қилиш муддати бир йилдан ортиқ бўлмаган ёки
бир операцион цикл мобайнида фойдаланиладиган мол-мулклар,
жумладан,
қурилиш-таъмирлаш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, ёқилғи ва
ёнилғилар, озуқа ва
ем-хашак, тара (идиш)лар, қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари ва ишлаб чиқариш буюмлари, ўстирувдаги ва боқувдаги чорва
моллари, ўқув, илмий ва бошқа мақсадлар учун материаллар ҳамда
лаборатория синовида бўлган, узоқ вақт фойдаланиладиган материаллар,
шартнома асосида бажариладиган илмий-тадқиқот
ишлари учун махсус
асбоб-ускуналар ва бошқалар ҳисобга олинади. Товар-моддий захиралар 2 та
счётларга бўлинади:
05 “Тайёр маҳсулот” счёти
06 “Бошқа товар-моддий захиралар” счёти
Do'stlaringiz bilan baham: