Ў з б е к и с т о н р е с п у б л и к а с и о л и й в а ў р т а м а Х с у с т аъ л и м в а з и р л и г и


 “Ҳисобварақлардаги бюджет маблағлари” счёти


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/29
Sana05.05.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1429733
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29
Bog'liq
byudzhet tashkilotlarida daromadlar va xarazhatlar hisobi fargona politexnika instituti misolida

10 “Ҳисобварақлардаги бюджет маблағлари” счёти 
Бу счётда ташкилотлар томонидан бюджетдан молиялаштириш 
мақсадига мувофиқ ҳолда хизмат кўрсатувчи банкларда очилган талаб қилиб 
олингунча депозит ҳисобварағидаги тасдиқланган ҳаражатлар сметасига 
асосан молиялаштириб берилган пул маблағларининг ҳаракати ва ҳолати 
ҳисобга олинади.
10 
“Ҳисобварақлардаги бюджет маблағлари” счёти қуйидаги 
субсчётларга бўлинади: 
100 “Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари”; 
101 “Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари”. 
11 “Ҳисобварақлардаги бюджетдан ташқари маблағлар” 
счёти 
Бу счётда ташкилотларнинг: 
 
тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан тушган 
маблағлари; 
 
ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлари; 
 
бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, 
шунингдек, тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва 
ривожлантириш жамғармаси маблағлари; 
 
бошқа бюджетдан ташқари маблағлари; 
 
вақтинча ихтиёрида бўладиган маблағлари; 
 
валюта ҳисобварағидаги маблағлари; 
 
бюджет маблағлари бўйича юзага келган олдинги йиллардаги 
дебиторлик қарзларининг жорий молиявий йилда тушган маблағлари; 
 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 
ҳузуридаги 
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда Пенсия 


30 
жамғармаси деб юритилади) 
маблағлари 
ҳисобидан ташкилотлар 
ходимларининг ижтимоий тўловларини қоплаш учун келиб тушган 
маблағлари; 
 
бошқа кирим қилинган бюджетдан ташқари маблағларнинг 
ҳисоби олиб борилади. 
11 “Ҳисобварақлардаги бюджетдан ташқари маблағлар” счёти қуйидаги 
субсчётларга бўлинади:
110 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан тушган 
маблағлар”;
111 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан 
тушган тушумлар”; 
112 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари”; 
113 “Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар”; 
114 “Бюджет ташкилотининг вақтинча ихтиёрида бўладиган маблағлар”; 
115 “Валюта ҳисобварағи”; 
119 “Бошқа ҳисобварақлардаги пул маблағлари”. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling