34
асосий воситалари ва бошқа активларининг реализация қилиниши ҳисобга
олинади.
20 “Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси” счёти қуйидаги
субсчётларга бўлинади:
200 “Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси”;
201 “Асосий воситалар ва бошқа активлар реализацияси”.
21 “Бошқа ҳаражатлар” счёти
21 “Бошқа ҳаражатлар” счёти қуйидаги субсчётларга бўлинади:
210 “Тақсимланадиган ҳаражатлар”;
211 “Давр ҳаражатлари”.
Бир неча калькуляция объектлари мавжуд бўлганда ёки ташкилотнинг
фаолияти бир нечта
манбалардан молиялаштирилганда, шунингдек,
амалга
оширилган ҳаражатларнинг қайси маҳсулот (иш, хизмат)ларга тегишли
эканлигини аниқлаш мураккаб бўлган ҳолларда ушбу ҳаражатлар 210
“Тақсимланадиган ҳаражатлар” субсчётида ҳисобга олинади.
Устама
ҳаражатлар, аниқ шароитларга қараб айрим буюмлар, қишлоқ хўжалик
маҳсулотларининг тури ёки ишлаб чиқариш тармоқлари бўйича
ишлаб
чиқариш ишчиларининг, илмий ходимларнинг ва
шу кабиларнинг иш
ҳақларига мутаносиб равишда ёки сарфланган материаллар ёки бевосита
ҳаражатлар жамига қараб тақсимланади.
Бунда, устама ҳаражатлар 210 “Тақсимланадиган ҳаражатлар”
субсчётининг кредитига ва 090 “Товар (иш, хизмат)ларга ҳаражатлар”
субсчётининг (ёки бошқа тегишли субсчётларнинг) дебетига ёзиб ҳисобдан
ўчирилади (ҳар бир маҳсулот, иш ёки хизматлар турлари бўйича).
Do'stlaringiz bilan baham: