31
14 “Молиявий қўйилмалар” счёти
140 “Депозитга қўйилган пул маблағлари” субсчётида ташкилотларнинг
вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларининг
банкларга
депозитга қўйилиши акс эттирилади.
III боб. Дебиторлар ва кредиторлар
15 “Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар” счёти
16 “Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар билан
ҳисоб-китоблар” счёти
17 “Ходимлар ва стипендия олувчилар билан ҳисоб-китоблар” счёти
18 “Бошқа ҳисоб-китоблар” счёти
Бу бобда келтирилган счётларда мол етказиб берувчилар ва пудратчилар
билан улар етказиб берган товар моддий қимматликлари, бажарган ишлари
ва кўрсатган хизматлари учун олиб бориладиган ҳисоб-китоблар,
бюджет
ҳамда ижтимоий суғурта тўловларига ажратмалар бўйича, касаба уюшмаси
ташкилотлари, ҳисобдор шахслар, ходимлар, стипендия олувчилар, депонент
қилинган суммалар, таълим муассасаларида болаларни сақлаганлик учун
уларнинг
ота-оналари, шунингдек, бошқа дебитор ва
кредиторлар билан
ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
15 “Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар”
счёти
15 “Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар” счёти
қуйидаги субсчётларга бўлинади:
150 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар”;
152 “Ҳаридор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар”;
154 “Суғурта бўйича тўловлар”;
155 “Бюджет ташкилотининг ихтиёрида вақтинча бўладиган маблағлар
бўйича ҳисоб-китоблар”;
156 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар”;
159 “Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар”.
32
Ушбу субсчётлар бўйича аналитик ҳисоб бюджет ва бюджетдан ташқари
маблағлар бўйича ҳисоб-китобларни алоҳида ажратган ҳолда 292-сон
шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да, 285-
сон шаклдаги айланма қайдномада ва бошқа тегишли ҳисоб регистрларида
юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: