Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тўҒрисидаги низомни
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисида НИЗОМ I. Умумий қоидалар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252- сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ Тошкент ш., 2010 йил 19 февраль, 30-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарорига ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисида НИЗОМ I. Умумий қоидалар Олдинги таҳрирга қаранг. 1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловларини ва бошқа тўловларни тайинлашни, молиялаштиришни, ҳисобга олишни ва уларнинг тўланиши мониторингини олиб боришни, ушбу мақсадларга йўналтириладиган мақсадли молиявий ресурсларни жамлашни амалга ошириш бўйича асосий вазифалари, функциялари ва ваколатларини белгилайди. (1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 2. Жамғарма идоравий жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қарашли ҳамда ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосарига, Жамғарманинг Кузатув кенгаши раисига ҳисоб беради. (2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда) 3. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига , Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ушбу Низомга амал қилади. 4. Жамғарма ўз ишларини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади. Олдинги таҳрирга қаранг. 5. Жамғарма тизимига: Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармалари; Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари киради. Жамғарма ижро этувчи аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимларининг таъминоти қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилади: Жамғарма ижро этувчи аппарати — Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари; ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) бўлимлари — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари. (5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 6. Жамғарма ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, шунингдек тегишли муҳр ва штампларга эга бўлади. Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, шунингдек тегишли муҳр ва штампларга эга бўлади. (6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон) Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling