Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тўҒрисидаги низомни
III. Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари ва тартиби
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
III. Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари ва тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг. 10. Жамғарма даромадлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади: а) ижтимоий солиқ: белгиланган миқдорлардаги ижтимоий солиқ тушумлари; жисмоний шахслар айрим тоифаларининг ижтимоий солиқ тушумлари; б) бошқа тўловлар: боқувчисини йўқотган тақдирда, шунингдек меҳнатда майиб бўлганлик ёки ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларни тўлашга харажатларни тўлаш учун регрессив талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ундириладиган маблағларнинг 85 фоизи; «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ муддатидан олдин тайинланган ёшга доир пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари; «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ тайинланган имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш ҳисобига ўтказиладиган юридик шахслар маблағлари; Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштиришдан олинган даромаднинг 80 фоизи; ҳисобланган жарималар суммасининг бир қисми ҳамда ижтимоий солиқ ва бошқа тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун пенялар (қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий- техник таъминлаш махсус жамғармасига ҳамда Жамғарма ходимларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасига ундириладиган суммалардан ташқари); юридик шахс тугатилганда, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкати), фермер ва деҳқон хўжалиги қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган, касб касаллигига чалинган ёки соғлиғига бошқача шикаст етказилган ходимга етказилган зарарни қоплаш учун тўланадиган суммалар; қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва ихтиёрий бадаллар. (10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 11. Ижтимоий солиқ ва бошқа тўловларни ўтказиш Жамғарма даромадларининг белгиланган таснифларига мувофиқ тушумларнинг ҳар бир тури бўйича Жамғарманинг Ғазначиликдаги тегишли ҳисоб рақамлари бўйича амалга оширилади. (11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 12. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари: манбалар турлари бўйича Жамғармага ижтимоий солиқ ва бошқа тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқлиги ва ўз вақтида тўланиши назорат қилинишини; манбалар турлари ва тўловчилар бўйича Жамғармага ижтимоий солиқ ва бошқа тўловлар ҳисоби юритилишини; юридик ва жисмоний шахслар томонидан Жамғармага ижтимоий солиқ ва бошқа тўловлар тўғри ҳисобланишини, шунингдек Жамғарма билан ўзаро ҳисоб- китобларнинг ҳолати текширилишини; қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий солиқ ва бошқа тўловларни ҳисоблаш тартиби ва тўлаш муддатлари бузилганлиги учун юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан молиявий ва маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилишини; ҳар чоракда Жамғармага юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан тўланган ижтимоий солиқ миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлайди. (12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 13. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Жамғарма билан ахборот алмашинувини, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон ҳамкорликни амалга оширади ва Жамғарманинг ижро этувчи аппаратига: Олдинги таҳрирга қаранг. Жамғармага ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача вазирликлар, идоралар ва ҳудудлар кесимидаги ижтимоий солиқ ва бошқа тўловлар турлари бўйича (боқиманда) қарздорлик тўғрисидаги тезкор ҳисоботни; (13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. юридик шахслар томонидан чораклик ва йиллик ҳисобот тақдим этилгандан кейин 25 кун мобайнида ижтимоий солиқ ва бошқа тўловларни ҳисоблаш тўғрисидаги ҳисоботни вазирликлар, идоралар ва ҳудудлар бўйича тақдим этади. (13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон) Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling