Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тўҒрисидаги низомни


VIII. Жамғарма маблағларининг шакллантирилиши ва сарфланиши ҳисоби


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/10
Sana27.03.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1300465
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

VIII. Жамғарма маблағларининг шакллантирилиши ва сарфланиши ҳисоби 
юритилиши учун жавобгарлик 
35. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармалари ва туман 
(шаҳар) бўлимлари пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва 
бошқа тўловларни тўлаш учун назарда тутилган Жамғарма маблағларининг ўз 
вақтида ва тўлиқ молиялаштирилиши, Жамғарма маблағларидан қатъий мақсадли 
фойдаланилиши учун жавобгардир. 


36. Пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа 
тўловларни тўлайдиган ташкилотлар Жамғарма маблағларининг ўз вақтида ва 
мақсадли тўланиши учун жавобгардир. 
37. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлигига белгиланган муддатларда даврий бухгалтерия ҳисоботларини тақдим 
этади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
38. Жамғармага муддатида тўланмаган ижтимоий солиқ ва бошқа 
тўловларни ундириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга 
оширилади. 
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги 
ПҚ-5102-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон) 
IХ. Жамғарма маблағларининг тўғри ҳисобланиши, тўланиши ва 
сарфланишини назорат қилиш 
39. Пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа 
тўловларни тўлашда Жамғарма маблағларидан тўғри фойдаланилишини назорат 
қилиш Жамғарманинг ижро этувчи аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда 
туман (шаҳар) бўлимлари, шунингдек ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош 
бухгалтерлари томонидан амалга оширилади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
40. Пенсиялар, ижтимоий нафақалар ва компенсация тўловлари ва бошқа 
тўловларнинг тўғри тайинланиши ва тўланишини, шунингдек Жамғарма 
маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва 
унинг ҳудудий органлари ҳамда Жамғарманинг ички аудит ва молиявий назорат 
бошқармаси томонидан амалга оширилади. 
Зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат 
молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий органлари томонидан, мустақил 
экспертлар жалб қилинган ҳолда бош, туманлараро, туман ва шаҳар тиббий-меҳнат 
эксперт комиссиялари томонидан берилган кўрикдан ўтказиш далолатномалари ва 
хулосалар ҳужжатлари такроран экспертизадан ўтказилиши мумкин. 
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 
октябрдаги 889-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари 
миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон) 
41. Пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа 
тўловларни тўлаш бўйича харажатларнинг, шунингдек ташкилотларнинг ижтимоий 
суғурта бўйича харажатларининг ўз вақтида молиялаштирилиши юзасидан 
мониторинг олиб бориш Жамғарманинг ижро этувчи аппарати ва унинг ҳудудий 
бошқармалари ҳамда жойлардаги туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга 
оширилади. 
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 8-сон, 62-модда, 
44-45-сон, 387-модда; 2011 й., 25-сон, 259-модда; 2013 й., 52-сон, 690-модда; 2014 
й., 50-сон, 590-модда; 2015 й., 1-сон, 4-модда, 13-сон, 155-модда; 2016 й., 24-сон, 
281-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда; 26-сон, 591-модда, 37-сон, 990-модда, 37-
сон, 997-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 
09/18/766/1964-сон, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон, 09.07.2019 й., 
07/19/566/3396-сон, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон; 24.12.2020 й., 
09/20/806/1662-сон; 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон) 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling