Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тўҒрисидаги низомни
VII. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
VII. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш
27. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати тузилмаси, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари билан тасдиқланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 28. Жамғарманинг ижро этувчи аппаратига Жамғарма Кузатув кенгашининг тақдимномаси бўйича, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадиган ижро этувчи директор бошчилик қилади. Ижро этувчи директор Жамғармага юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва ўз функцияларининг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради. Жамғарма ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари Жамғарма Кузатувчи кенгашининг тақдимномаси бўйича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади. (28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 июндаги 180-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 259-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. 29. Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари Жамғарма ижро этувчи директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг қарорига мувофиқ лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар. (29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 4-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (29-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда) 30. Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари, Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари Жамғарманинг тегишли ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг тақдимномаси бўйича Жамғарманинг ижро этувчи директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. Олдинги таҳрирга қаранг. (31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда) 32. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ягона марказлаштирилган тизимни ташкил этади ҳамда қуйи бошлиқларнинг юқори бошлиқларга ҳамда Жамғарма Кузатув кенгашининг раисига бўйсуниши ва ҳисоб бериши асосида ишлайди. 33. Жамғарманинг ижро этувчи директори: Жамғарма фаолиятига раҳбарлик қилади; Олдинги таҳрирга қаранг. ўз ваколатлари доирасида ижро этувчи директорнинг ўринбосарлари ҳамда ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари Жамғарма ўртасида лавозим вазифаларини тақсимлайди; (33-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. ўз ваколатлари доирасида ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари Жамғарма томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, йўриқномалар чиқаради ва кўрсатмалар беради; (33-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда) белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва ходимларнинг сони доирасида ижро этувчи аппаратнинг штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритади ва уни тасдиқлайди, Жамғарманинг таркибий бошқармалари тўғрисидаги низомни тасдиқлайди; Олдинги таҳрирга қаранг. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати ходимларини, Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармаларининг бошлиқлари ўринбосарларини, Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади ҳамда уларнинг ротациясини амалга оширади; (33-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (33-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (33-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда) пул маблағлари ва моддий бойликларнинг бухгалтерия ҳисоби юритилишини, статистика ва бухгалтерия ҳисоботлари тузилишини ва белгиланган тартибда тақдим этилишини ташкил қилади; Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларидаги депозитларга ва бошқа молиявий воситаларга жойлаштиради; Олдинги таҳрирга қаранг. Ижро этувчи директор бўлмаган вақтда унинг вазифалари тақсимотига асосан директорнинг ўринбосарлари томонидан бажарилади; (33-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифалар ва ваколатларни амалга оширади. Олдинги таҳрирга қаранг. 34. Жамғарма Жамғарма ходимларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасини қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантиради: (34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. боқувчисини йўқотган тақдирда, шунингдек меҳнатда майиб бўлганлик ёки ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларни тўлашга харажатларни тўлаш учун регрессив талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ундириладиган маблағларнинг 15 фоизи; (32-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 281-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. ижтимоий солиқ ва бошқа тўловларнинг Жамғармага ўз вақтида тўланмаганлиги учун ҳисобланган жарималар, пенялар суммасининг 5 фоизи; (34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштиришдан олинган даромаднинг 20 фоизи; (34-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон) Ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси, шунингдек Жамғарма маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низом Жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling