2–мавзу жазоларни ва бошқа жиноят-ҳУҚУҚий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ва органлар


Download 55.17 Kb.
bet1/8
Sana25.10.2023
Hajmi55.17 Kb.
#1718714
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу ЖИХ


2–МАВЗУ
ЖАЗОЛАРНИ ВА БОШҚА ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИНИ ИЖРО ЭТУВЧИ МУАССАСАЛАР ВА ОРГАНЛАР
Режа:


1. Жазоларни ижро этувчи муассасалар ва органлар тизими ва уларнинг вазифалари
2. Бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ва органлар
3. Жазоларни ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ва органлар фаолиятини текшириш ҳамда назорат қилиш


1. Жазоларни ижро этувчи муассасалар ва органлар тизими ва уларнинг вазифалари

Ер юзида биронта давлат йўкки жиноят бўлмаган, ҳар бир давлат жиноячиликка қарши курашувчи ва жазоларни ижро этувчи ўзининг хизматларига эга.


Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 42-моддасида жазо тушунчаси ва мақсадлари кўрсатилган бўлиб, унга биноан “жазо жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан қўлланиладиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат “мажбурлов чорасидир”.
Жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади”.
ЖКнинг 43-моддасида жиноий жазо тизими берилган бўлиб, “жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсларга нисбатан қуйидаги асосий жазолар қўлланилиши мумкин: а) жарима; б) муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш; б1) мажбурий жамоат ишлари1; в) ахлоқ тузатиш ишлари; г) хизмат бўйича чеклаш; д1) озодликни чеклаш2; е) интизомий қисмга жўнатиш; ж) озодликдан маҳрум қилиш; з) умрбод озодликдан маҳрум қилиш.
Маҳкумларга асосий жазолардан ташқари ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазо ҳам қўлланилиши мумкин”.
ЖКнинг 81-моддасида эса ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсларга қуйидаги асосий жазолар қўлланилиши мумкин:
1) жарима;
2) мажбурий жамоат ишлари;
3) ахлоқ тузатиш ишлари;
4) озодликни чеклаш;
5) озодликдан маҳрум қилиш.
Ўн саккиз ёшга тўлмасдан, жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўшимча жазолар тайинланиши мумкин эмас.
Юқоридагиларга асосланиб давлат жазони ижро этиш тизими фаолиятидан фойдаланиб маҳкумларга нисбатан мажбурлов чораларини ва ахлоқан тузатиш воситаларини қўллаш орқали жиноят-ижроия сиёсатини амалга оширади.

Download 55.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling