2–мавзу жазоларни ва бошқа жиноят-ҳУҚУҚий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ва органлар


Жиноий жазолар ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ва органлар қуйидагилардан иборат


Download 55.17 Kb.
bet2/8
Sana25.10.2023
Hajmi55.17 Kb.
#1718714
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу ЖИХ

Жиноий жазолар ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ва органлар қуйидагилардан иборат:

Жарима тариқасидаги жазо Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро этилади (ЖИК 14-м. 1-қ.)5, Жарима айбдордан давлат даромадига ушбу Кодексда белгиланган миқдорда пул ундиришдир. Жарима базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан олти юз бараваригача миқдорда белгиланади6.
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо ички ишлар органларининг пробация хизмати томонидан ижро этилади. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш суд томонидан белгилан вақт мобайнида маълум бир лавозим ишлаши ёки тегишли фаолият тури билан шуғулланишни таъқиқлайди. Ушбу жазо айбдорнинг мансаби ёки иш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган жиноятни содир этганлиги учун асосий жазо тариқасида тайинланганда — бир йилдан беш йилгача муддатга, қўшимча жазо тариқасида тайинланганда — бир йилдан уч йилгача муддатга белгиланади. (cт. 45 УИК)
ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо ички ишлар органлари пробация хизмати томонидан ижро этилади.
Ахлоқ тузатиш ишлари шахс иш ҳақининг ўн фоизидан ўттиз фоизигача миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда уни меҳнатга мажбуран жалб қилишдан иборат бўлиб, жазо суднинг ҳукмига мувофиқ маҳкумнинг ўз иш жойи ёки мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўталади.
Ахлоқ тузатиш ишлари олти ойдан уч йилгача муддатга тайинланади.
Ахлоқ тузатиш ишлари фақат меҳнатга лаёқатли вояга етмаганларга нисбатан бир ойдан бир йилгача муддатга тайинланади.(ЖК 46 м)
мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазо ички ишлар органлари пробация хизмати томонидан ижро этилади.
Мажбурий жамоат ишлари маҳкумни ҳақ тўланмайдиган фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий тарзда жалб қилишдан иборатдир.
Мажбурий жамоат ишлари бир юз йигирма соатдан тўрт юз саксон соатгача бўлган муддатга тайинланади ва олти ой давомида кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда, маҳкумга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда эса, бир йилгача бўлган муҳлатда кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда ўталади. Мажбурий жамоат ишлари фақат меҳнатга лаёқатли вояга етмаганларга нисбатан олтмиш соатдан икки юз қирқ соатгача бўлган муддатга тайинланади. (ЖК 45 м1)
озодликни чеклаш тариқасидаги жазо ички ишлар органлари пробация хизмати ёки суд белгилайдиган бошқа орган томонидан ижро этилади (ЖИК 441-м.). Озодликни чеклаш суд томонидан маҳкумга нисбатан яшаш жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай тақиқлашдан ёки сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат.
Озодликни чеклаш бир ойдан беш йилгача муддатга тайинланади ҳамда суд томонидан белгиланадиган органлар назорати остида ўталади. Озодликни чеклаш вояга етмаган маҳкумларга нисбатан асосий жазо чораси сифатида олти ойдан икки йилгача муддатга тайинланади (ЖК 481)

Download 55.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling