2–мавзу жазоларни ва бошқа жиноят-ҳУҚУҚий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ва органлар


 Бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ва органлар


Download 55.17 Kb.
bet4/8
Sana25.10.2023
Hajmi55.17 Kb.
#1718714
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу ЖИХ

2. Бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ва органлар
Жиноий жазоларни либераллаштириш шароитида судлар томонидан жиноят содир этган шахсга содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, айбдорнинг шахси, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб кўпроқ жамиятдан ажратиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши, шу билан бирга жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод этилиши одил судловнинг бош мезони ҳисобланади.
Судлар томонидан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланганда, давлат ушбу жазони ижро этиш билан боғлиқ катта ва кўпинча асоссиз харажатларни ўз зиммасига олишга мажбур бўлади. Озодликдан маҳрум қилиш жойларида узоқ вақт бўлиш маҳкум шахсига энг яхши таъсир кўрсатмайди, чунки у ерда руҳий ва жисмоний маҳрумликдан азият чекади, атрофдаги жиноий муҳитнинг доимий салбий таъсирини бошдан кечиради, бу унинг ҳаётининг шаклланишига салбий муносабатни келтириб чиқаради, унинг ахлоқан тузалишига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.
Шунинг учун давлат озодликдан маҳрум этиш жазосига альтернатив яъни муқобил варианти бўлган жазоларга ўз эътиборини қаратмоқда.
Ўзбекистон Республикасида 2000 йилгача шартли ҳукм инстиитутининг қўлланилиши бошқа жазо турларига нисбатан пасайиши кузатилган эди. Масалан 1997 йилда шартли ҳукм қилинганлар сони маҳкумлар умумий сонининг -3,8 фоизини, 1998 йил -3,6 фоизини, 1999 йилнинг биринчи ярим йиллигида эса -1,8 фоизини ташкил этган.
2001 йилдан эса Республикада суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш бошлангандан сўнг шартли ҳукм қўлланилиши доимий равишда ўсиб борди. Масалан 2000 йилда шартли ҳукм қилинганлар сони маҳкумлар умумий сонининг -7,8 фоизини ташкил этган бўлса, 2001 йилда 8,1 фоизини, 2006 йилда эса бу кўрсаткич 11, 5 фоизгача ўсди.
Бошқа жиноят - ҳуқуқий таъсир чораларига:
шартли ҳукм қилиш;
тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари;
вояга етмаганларга нисбатан мажбурлов чоралари киради.
Шартли ҳукм қуйидаги ҳолларда қўлланиши мумкин:
Агар суд озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазоларини тайинлаш вақтида содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, айбдорнинг шахси ва ишдаги бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, айбдор тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам унинг хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин, деган қатъий фикрга келса, шартли ҳукм қўллаши мумкин. Бундай ҳолда суд, башарти, белгиланган синов муддати давомида жазонинг шартлилигини бекор қилиш асослари келиб чиқмаса, тайинланган жазони ижро этмаслик тўғрисида қарор чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 15-моддасида бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ва органлар кўрсатилган. Жумладан, шартли ҳукм қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан назорат ички ишлар органлари, ҳарбий хизматчиларга нисбатан эса – улар хизматни ўтаётган жойдаги ҳарбий қисмлар (муассасалар) қўмондонлиги томонидан амалга оширилади.
Синов муддати бир йилдан уч йилгача белгиланиб, ҳукм чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади. Башарти, шартли ҳукм қилиш тўғрисидаги қарор юқори суд томонидан чиқарилган тақдирда ҳам, синов муддатини ҳисоблаш шу кундан бошланади.
Жиноят кодексининг 71 моддасига асосан, шартли ҳукм қилинганда, башарти, бунга асослар мавжуд бўлса, суд маҳкумга муайян вақт мобайнида етказилган зарарни бартараф қилиш, ишга ёки ўқишга кириш, яшаш жойи, иш ёки ўқиш жойи ўзгариб қолса, бу ҳақда шартли ҳукм қилинган шахснинг хулқи устидан назорат олиб борувчи органга хабар бериб туриш, вақти-вақти билан келиб бу органларда рўйхатдан ўтиб туриш, муайян жойларда бўлмаслик, муайян вақтда яшаш жойида бўлиши, алкоголизм, гиёвандлик, заҳарвандлик ёки таносил касаллигидан даволаниш курсини ўташи каби мажбуриятларни юклаши мумкин.
Ҳукм қилинган шахснинг хулқи устидан назорат олиб борувчи органнинг тақдими билан суд синов муддати давомида унга юклатилган мажбуриятларнинг ҳаммасини ёки бир қисмини олиб ташлаши ёки унинг зиммасига янги мажбуриятлар юклаши ҳам мумкин.
Агар шартли ҳукм қилинган шахс синов муддати давомида суд унга юклаган мажбуриятларни бажармаса ёхуд жамоат тартиби ёки меҳнат интизомини бузганлиги учун унга маъмурий ёки интизомий таъсир чораси қўлланилган бўлса суд унинг хулқи устидан назорат олиб борувчи орган тақдимномасига биноан жазонинг шартлилигини бекор қилиб, ҳукмда тайинланган жазони ижро этиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.
Шартли ҳукм ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинганларга, шунингдек илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, аёллар, шунингдек олтмиш ёшдан ошган шахслар бундан мустасно.
Шартли ҳукм қилинган шахс синов муддати давомида янги жиноят содир этса, суд унга нисбатан Жиноят Кодекснинг 60-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича жазо тайинлайди.
Шартли ҳукм қилишнинг муҳим жиҳати шундаки шартли ҳукм қилинганлар жамиятдан ажратилмаганлиги туфайли ўзларининг оилавий мажбуриятлари ҳамда иш фаолиятлари ва давлат олдидаги молиявий мажбуриятларини тўла давом эттирадилар.
Шу сабабли ҳам жиноят содир этган шахсларга нисбатан шартли ҳукмни ҳамда бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини қўлланилиши унинг ўз оиласининг бағрида бўлишига ва жамиятда ўз ўрнини топишига сабаб бўлади.
Жиноят кодексининг 178-моддасининг 1-қисмида "шартли маҳкумнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи орган синов муддати давомида судга белгиланган чекловларни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш тўғрисида ариза беришга ҳақли" деб белгиланган. Ушбу модданинг мазмуни шуни кўрсатадики, шартли жазога ҳукм қилинган шахснинг хатти-ҳаракатларини назорат қилувчи орган шартли ҳукм ижро этилган пайтдан бошлаб суд томонидан қўйилган чеклашларни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш тўғрисида судга тақдимнома киритишга ҳақли.

Download 55.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling