5 мавзу Нарх устидан назорат ва бозор фаолияти


Download 257.65 Kb.
bet1/4
Sana04.02.2023
Hajmi257.65 Kb.
#1162336
  1   2   3   4
Bog'liq
5мавзу Нарх устидан назорат ва бозор фаолияти



5 мавзу Нарх устидан назорат ва бозор фаолияти





  1. Истеъмолчи ортиқчалигини эгаллаш.

  2. Истеъмолчи даромодига кўра нарх белгилаш.

  3. Истеъмол хажмига кўра нарх белгилаш.



1.Истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ортиқчалиги.
Товарга нарх бозор томонидан ўрнатиладиган рақобатлашган бозорда товарни ишлаб чиқарувчилар бозор нархида (мувозанат нархида) сотади, шу бозор нархида истеъмолчилар товарни сотиб олади.Лекин, айрим истеъмолчилар учун товарнинг қиймати унинг бозор нархидан кўра юқорироқ. Шунинг учун ҳам у товарни бозор нархидан юқорироқ нархда ҳам сотиб олиши мумкин.
Истеъмолчи ортиқчалиги - истеъмолчи томонидан товарга тўлаши мумкин бўлган максимал нарх билан товарнинг ҳақиқий нархи ўртасидаги фарқни билдиради. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, истеъмолчининг товар учун бериши мумкин бўлган максимал нархдан товарни сотиб олишда тўланадиган ҳақиқий нархнинг айирмасига тенг.
Истеъмолчи ортиқчалиги (қўшимча наф) алоҳида инсоннинг қанчалик ўртача яхши яшаётганлигини кўрсатади. Истеъмолчининг умумий ортиқчалиги бу талаб чизиғи билан бозор нархи чизиғи ўртасида жойлашган соҳа (5.1-расмда штрихланган соҳа).



5.1-расм. Истеъмолчи ортиқчалиги.
Истеъмолчи ортиқчалиги барча истеъмолчиларнинг умумий соф нафини ўлчашга ёрдам беради ва у ёрдамида биз бозорни давлат томонидан мувофиқлаштирилиши самарадорлигини, истеъмолчи ортиқчалигини умумий натижасининг ўзгаришини ўлчаш асосида аниқлашимиз мумкин.


5.2-расм. Умумий истеъмолчи ортиқчалигини графикда аниқлаш.
Мисол. Фараз қилайлик бир дона апельсиннинг бозор нархи 5 сўм дейлик, лекин истеъмолчи ушбу бир дона апельсин учун 10 сўм беришга тайёр, яъни апельсиннинг истеъмолчи учун қиймати 10 сўмга тенг.
Истеъмолчи ушбу бир дона апельсинни бозор нархида, яъни 5 сўмга олади ва у иқтисод қилган 10-5=5 сўм истеъмолчи ортиқчалигини билдиради, истеъмолчи қўшимча 5 сўмлик наф олади (5.2-расм).
Истеъмолчи иккинчи апелсинни ҳам сотиб олади, нима учун деганда, у иккинчи апельсин учун бериши мумкин бўлган максимал нарх 9 сўм, истеъмолчи ортиқчалиги 4 сўмга тенг. Худди шундай давом этсак 4-апельсин учун истеъмолчи ортиқчалиги 1 сўмга тенг, бешинчи апельсинни сотиб олишга истеъмолчи бефарқ қарайди, нима учун деганда у истеъмолчининг умумий ортиқчалигини оширмайди.Шундай қилиб, истеъмолчининг истеъмолчи ориқчалиги 5+4+3+2+1=15 сўмга тенг. Истеъмолчининг сарфи 25 га тенг.
И шлаб чиқарувчи ортиқчалиги ишлаб чиқарувчи томонидан олинган умумий манфаатни билдиради.Бир хил ишлаб чиқарувчилар учун бир бирлик маҳсулот харажатлари бозор нархига тенг бўлса, бошқа ишлаб чиқарувчи учун ушбу харажатлар бозор нархидан кичикдир.Демак, ишлаб чиқарувчилар ушбу товарни сотишдан фойда, яъни ортиқча манфаат оладилар. Ҳар бир товар учун ушбу ортиқча манфаат товарнинг бозор нархи билан уни ишлаб чиқаришдаги чекли харажати ўртасидаги фарқга тенг бўлиб, уни ишлаб чиқарувчи олади. Бу фарқ бир бирлик маҳсулотдан оладиган фойда билан ишлаб чиқаришдаги ҳар қандай рентани қўшилганига тенг.Умуман ишлаб чиқарувчи ортиқчалиги бу барча ишлаб чиқарувчилар томонидан олинадиган фойдаларнинг умумий йиғиндисидир. Бозор учун умумий ишлаб чиқарувчи ортиқчалиги таклиф чизиғидан тортиб то бозор нархи чизиғигача бўлган оралиқдаги юзага тенг (5.3-расм).




Download 257.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling