5 мавзу Нарх устидан назорат ва бозор фаолияти


-расм. Ишлаб чиқарувчи ортиқчалигининг графикдаги тасвири


Download 257.65 Kb.
bet2/4
Sana04.02.2023
Hajmi257.65 Kb.
#1162336
1   2   3   4
Bog'liq
5мавзу Нарх устидан назорат ва бозор фаолияти

5.3-расм. Ишлаб чиқарувчи ортиқчалигининг графикдаги тасвири.
Расмдаги штирхланган учбурчак истеъмолчи ортиқчалигини ифодалайди. Истеъмолчи ортиқчалиги ишлаб чиқарувчиларнинг умумий соф фойдасини ўлчашга ёрдам беришини эътиборга олсак, биз бу кўсаткич ёрдамида давлатнинг бозорга аралашувидан олинадиган қўшимча фойда ёки зарарни истеъмолчи ортиқчалигининг натижавий ўзгаришни ўлчаш ёрдамида аниқлашимиз мумкин.
2. Истеъмолчи даромодига кўра нарх белгилаш.
Истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ортиқчалиги ёрдамида давлатнинг иқтисодий сиёсатини баҳолаш мумкин. Биз олдинги бобларнинг бирида нархларни давлат томонидан назорат қилиниши, яъни давлат томонидан ўрнатиладиган максимал ва минимал нархлар ва бу сиёсатнинг иқтисодий оқибатлари тўғрисида гапирган эдик.
Фараз қилайлик, товарга давлат томонидан максимал нарх ўрнатилди дейлик, яъни ( муозанат нарх) (5.4-расм).



5.4.Расм. Нарх давлат томонидан назорат қилинганда истеъмолчи
ва ишлаб чиқарувчи ортиқчалигининг графикдаги тасвири.
Максимал нарх ўрнатилганда бир қатор ишлаб чиқарувчилар (харажатларини максимал нархда қоплай олмагани учун) бозордан сиқиб чиқарилади ва ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган маҳсулот ҳажми дан гача камаяди. Товарни сотиб олишни давом эттираётган истеъмолчилар товарни паст нархда сотиб оладилар ва уларнинг истеъмол ортиқчалиги ошади. Ушбу ошган ортиқчалик графикда қўшштрихланган А тўртбурчак юзи билан ифодаланган. Лекин бир қатор истеъмолчилар товар ҳажми қисқаргани учун уни сотиб ололмайдилар. Уларнинг истеъмол ортиқчалигининг қисқарганлиги штрихланган В учбурчак юзига тенг. Демак, истеъмолчи ортиқчалигининг соф ўзгаришини қуйидагича аниқлаш мумкин.
, (1)
бу ерда, - истеъмолчи ортиқчалигининг соф ўзгариши.
Расмдан кўриниб турибдики, бўлгани учун соф истеъмолчи ортиқчалиги мусбат
Энди ишлаб чиқарувчи ортиқчалигини қараймиз. Бозорда қолиб ишлаб чиқаришни давом эттираётган ишлаб чиқарувчилар бозор нархидан паст нархда ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқарувчилар графикда кўрсатилган А тўртбурчак юзига тенг бўлган истеъмолчи ортиқчалигини йўқотадилар. Бозордан сиқиб чиқарилган ишлаб чиқарувчилар томонидан йўқотилган ишлаб чиқарувчи ортиқчалиги эса С учбурчак юзи билан ифодаланган. Демак, ишлаб чиқарувчи ортиқчалигининг умумий ўзгариши тенг:
, (2)
бу ерда, иғч - ишлаб чиқарувчи ортиқчалигининг соф ўзгариши.
Максимал нарх ўрнатилганда асосий йўқотишлар ишлаб чиқарувчилар зиммасига тўғри келади.
Расмдан кўриниб турибдики, нархни назорат қилиш умумий ялпи ортиқчаликнинг маълум қисмини йўқотишга олиб келади ва ушбу йўқотишга тўлиқ йўқотиш дейилади.
Ортиқчаликларнинг умумий ўзгаришини аниқлаш учун биз истеъмочи ортиқчалиги ўзгариши ист. ва ишлаб чиқарувчи ортиқчалиги ўзгариши иғч ни қўшамиз.
(3)
Шундай қилиб, биз В ва С учбурчакларнинг юзига тенг бўлган тўлиқ йўқотишни оламиз. Бу тўлиқ йўқотиш нархларни назорат қилиш билан боғлиқ давлатнинг иқтисодий сиёсатининг самарасиз эканлигини кўрсатади. Бу ерда ишлаб чиқарувчилар томонидан йўқотилган ортиқчаликнинг истеъмолчилар ютиб олган ортиқчаликдан катта эканлигини кўриш мумкин.
Агар талаб чизиғи жуда ҳам эластик бўлмаганда нархларни назорат қилиш ҳам жуда катта йўқотишга олиб келиши мумкин (5.5-расм).
Р асмдан кўриниб турибдики, В учбурчак юзи бозордан сиқиб чиқарилган истеъмолчиларнинг йўқотишлари бўлиб, бу бозорда қолиб товарни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган истеъмолчиларнинг ютуғини ифодаловчи А тўртбурчак юзасидан катта. Бу ерда бозордан сиқиб чиқарилган истеъмолчилар катта йўқотишга эга.


Download 257.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling