5 мавзу Нарх устидан назорат ва бозор фаолияти


-расм. Минимал нарх ўрнатилиши натижасидаги


Download 257.65 Kb.
bet4/4
Sana04.02.2023
Hajmi257.65 Kb.
#1162336
1   2   3   4
Bog'liq
5мавзу Нарх устидан назорат ва бозор фаолияти

5.7-расм. Минимал нарх ўрнатилиши натижасидаги
йўқотишлар графиги.
Натижада ишлаб чиқарувчиларнинг ортиқчалиги ўзгариши қуйидагига тенг:

Демак, ишлаб чиқарувчилар Q1 оралиқда маҳсулот ишлаб чиқарса, умумий йўқотиш янада ортади ва у (-B-C-D) юзани ташкил қилади.
Бундай ҳолда ҳар бир ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотининг ҳаммасининг юқори нархда сотаман деб ўйлайди. Пировардда давлат томонидан ўрнатилган минимал нарх сиёсати ортиқча маҳсулот ишлаб чиқариш учун кетган харажатларни қоаламаганлиги сабабли, ишлаб чиқарувчиларнинг фойдасини анча қисқартириб юбориш мумкин.
3.Истеъмол хажмига кўра нарх белгилаш.

Барқарор нархни таъминлаш ва ишлаб чиқариш ҳажмини чеклаш сиёсати. АҚШ ва Европа давлатларида минимал нархни ўрнатишдан ташқари, нархларни барқарорлаштиришда ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартиришни ёки ишлаб чиқаришни чекли рағбатлантириш сиёсатларини қўшиб олиб боради. Айниқса, бундай сиёсат АҚШда қишлоқ хўжалиги тизими қўлланади.


Барқарор нархларни ушлаб туриш. Ривожланган давлатларда барқарор нарх кўпинча сутга, тамаки ва донга қўлланилади, бундан мақсад, ушбу товарларни ишлаб чиқарувчиларнинг даромадларини етарли даражада бўлишини таъминлаш.
Бундай сиёсатда давлат маҳсулотга нархни Р* даражада белгилаб, уни шу даражада бўлишини таьминлаш учун керакли ҳажмдаги маҳсулотни сотиб олади. Ушбу ҳолат 5.8 -расмда кўрсатилган. Бу ҳолатда давлатнинг, истеъмолчиларнинг ва ишлаб чиқарувчиларнинг ютуқ ва йўқотишларни таҳлил қилиб чиқамиз.


5.8.Расм. Нархни барқарор бўлишини таъминлаш.
Нарх даражада ўрнатиладигандан кейин истеъмол талаби дан га пасаяди, таклиф эса га қадар ошади. нархни ушлаб туриш учун ва омборларда товар заҳираларни тўпланишини олдини олиш учун давлат ортиқча миқдордаги товарни сотиб олиши керак. Истеъмол талаби давлат талаби қўшилади ва ишлаб чиқарувчилар барча маҳсулотни нархда сотиш мумкин бўлади.
Товарни сотиб олувчи истеъмолчилар товарни Р0 га нисбатан қимматроқ нархда сотиб оладилар ва улар ўзларининг истеъмолчи ортиқчалигини А тўртбурчак юзига тенг бўлган қисмини йўқотадилар (9-расм). Истеъмолчиларнинг бошқа бир қисми товарни сотиб олаолмайдилар ва уларнинг йўқотиши В учбурчак юзи билан ифодаланади, натижада истеъмолчиларнинг умумий йўқотиши қуйидагига тенг бўлади:

Бошқа томондан қараганда, ишлаб чиқарувчилар ютиб чиқади. Сиёсатнинг мақсади ҳам шундан иборат эди. Ишлаб чиқарувчилар га нисбатан кўпроқ, яъни миқдордаги маҳсулотни юқорироқ бўлган нархда сотадилар. Ишлаб чиқарувчиларнинг ортиқчалиги ( ) қуйидаги миқдорга ошади:
.
Энди давлатнинг харажатлари га тенг, яъни бу давлат томонидан сотиб олинган товар суммаси. Бу харажат ҳам пировардида истеъмолчи йўқотишига қўшилади, нима учун деганда у солиқлар ҳисобидан тўланади. 9-расмда давлатнинг харажати катта тўртбурчак билан ифодаланган. Давлатнинг ушбу харажатлари камайиши мумкин, агар у сотиб олган маҳсулотининг бир қисмини четга (одатда паст нархда) сотса. Лекин, бу давлат ичидаги ишлаб чиқарувчиларнинг ўз маҳсулотини четга чиқариб сотиш имкониятини чеклайди.
Бундай сиёсатнинг аҳоли турмуш даражасига таъсирини баҳолаш учун биз истеъмолчи ортиқчалигидаги ва ишлаб чиқарувчи ортиқчалигидаги натижавий ўзгаришларни қўшиб, ундан давлат харажатини айирамиз:
,
Давлатнинг бозор нархига таъсир қилиш сиёсатидан бири бу - маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини чеклаш орқали маҳсулот нархини керакли даражагача кўтариш мумкин. Давлат ҳар бир фирманинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини қонун чиқариш орқали белгилаши (квоталаши) мумкин. Бирор маҳсулотни ишлаб чиқариш ёки сотиш бўйича лицензиянинг давлат томонидан берилиши, шундай сиёсатни юритишга мисол бўлиши мумкин. Масалан, спиртли ичимликларни сотишга бериладиган лицензияларни кўпайтириш ёки камайтириш орқали спиртли ичимликни сотиш ҳажмини ошириш ёки қисқартириш мумкин. Сотиш ҳажмининг қисқариши товар нархини керакли даражага ошириш имконини беради.
Download 257.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling