2–мавзу жазоларни ва бошқа жиноят-ҳУҚУҚий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ва органлар


Download 55.17 Kb.
bet3/8
Sana25.10.2023
Hajmi55.17 Kb.
#1718714
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу ЖИХ

Ҳарбий хизматчиларга нисбатан:
хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазо – ҳарбий хизматчи хизматни ўтаётган жойдаги ҳарбий қисмларнинг (муассасаларнинг) қўмондонлиги томониданижро этилади; Хизмат бўйича чеклаш — ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчини суд ҳукмида кўрсатилган муддат давомида муайян ҳуқуқ ва имтиёзлардан маҳрум қилиб, пул таъминотининг ўн фоизидан ўттиз фоизигача бўлган миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолишдан иборатдир7.
интизомий қисмга жўнатиш тариқасидаги жазо махсус ташкил этилган ҳарбий қисмлар томонидан ижро этилади (ЖИК 14-м. 3-қ.). Интизомий қисмга жўнатиш — муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчисини суд томонидан белгиланган муддат мобайнида ички тартиби анча қаттиқ бўлган махсус ҳарбий қисмга жойлаштириш орқали, муайян ҳуқуқ ва имтиёзлардан маҳрум этишдир8.
Интизомий қисмга жўнатиш жазоси уч ойдан бир йилгача муддатга қўлланилади. Суд иш ҳолатлари ва маҳкумнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига шу муддатга интизомий қисмга жўнатиш жазосини қўллаши мумкин9.
Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо мазкур унвонни берган орган томонидан ижро этилади (ЖИК 14-м. 4-қ.).
Озодликдан маҳрум қилиш ва умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазолари Ўзбекистон Республикаси ИИВга қарашли жазони ижро этиш муассасалари томонидан ижро этилади. Ушбу жазоларни ижро этиш тизими фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қарашли Жазони ижро этиш департаменти томонидан амалга оширилади.
Департамент тизимида 6 та ҳудудий мувофиқлаштириш Маркази, 54 та Жазони ижро этиш муассасаси, 11 та тергов изолятори, 1 та тарбия колонияси, 24 та манзил – колонияси, 18 та ёпиқ турдаги колония.
Бугунги кунда кўпчилик хорижий мамлакатлар ва МДҲ (Россия, Азарбайжон, Грузия)нинг назариячи олимлар ва амалиётчи мутахассислар жазони ижро этиш тизимини ички ишлар таркибида эканлигини мақсадга мувофиқ эмас деб, уни адлия вазирлиги қарамоғига ўтказишни тўғри деб биладилар.
Мамлакатимизнинг тарихан ривожланишдаги ўхшаш умумий томонларини мавжудлигини тан олган ҳолда миллий қонунчилигимизнинг ўзига хос хусусиятлари борлигини унутмаслигимиз лозим. Хорижий тажрибанинг айрим хусусиятларини бизнинг шарт-шароитларимизга тўғри келса, уни қўллашимиз керак. Лекин асосланмаган ҳолда юқоридаги чет эл тажрибасини Ўзбекистонда қўллаш ҳозирги даврда мақсадга мувофиқ эмас. Умуман олганда бир қарорни қабул қилишдан олдин унинг мазмун моҳиятиига эътибор қаратиш лозим.

Download 55.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling