2–мавзу жазоларни ва бошқа жиноят-ҳУҚУҚий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ва органлар


Download 55.17 Kb.
bet6/8
Sana25.10.2023
Hajmi55.17 Kb.
#1718714
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу ЖИХ

Хулоса : Шартли ҳукм қилишнинг муҳим жиҳати шундаки шартли ҳукм қилинганлар жамиятдан ажратилмаганлиги туфайли ўзларининг оилавий мажбуриятлари ҳамда иш фаолиятлари ва давлат олдидаги молиявий мажбуриятларини тўла давом эттирадилар.

3. Жазоларни ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ва органлар фаолиятини текшириш ҳамда назорат қилиш
Жазони ижро этиш муассасалари ва органлари Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг таркибий қисми. Давлат аппарат фаолиятининг энг асосий принципи бу қонунийлик принципидир. Унинг жазони ижро этиш муассасалар ва органларининг фаолиятида амалга оширилиши, маҳкумларга нисбатан ҳукмларнинг ижро этилишида қонунлар ва бошқа норматив ҳуқуқий хужжатларга аниқ риоя этишни англатади.
Жазони ижро этиш муассасалари ва органлари фаолиятида қонунчиликка риоя этилишини контрол қилиш Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан амалга оширади.
Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан амалга ошираладиган контролнинг шакллари турлича, мазмуни эса ҳар хил йўналишда бўлиши мумкин.
Қоида сифатида эса жиноят-ижроия тизими ва унинг элементлари асл ҳолатини комплекс аниқлашга қаратилган бўлади, бу эса ушбу фаолиятни такомиллаштиришнинг келажагини аниқлашга имкон беради.
Одатда контрольнинг шакли ва мазмуни жазонинг мақсадига самарали етишиш, жазони ижро этиш ва ўташни шартларини оптималлаштириш ва тартиботни мустаҳкамлаш, маҳкумларнинг ҳуқуқий ҳолатини амалда таъминлаш, маҳкумларнинг меҳнати ва маиший шароитини ташкил этишни яхшилаш, жазо мақсадининг самарали ишлаш учун лозим бўлган зарур воситаларини яратишга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари жазони ижро этиш муассалар органлар фаолиятини тартибда солувчи норматив-ҳуқуқий актларини тайёрлаш ва қабул қилишни ўзларининг конституциявий назорат ваколатлари чегарасида амалга оширадилар.
Қабул қиланадиган норматив ҳуқуқий актларида жазоларнинг барча турларини ижро этишда қонунийликни таъминловчи ҳуқуқий база яратишга алоҳида эътибор қаратилади.
Жазони ижро этишда қонунийликни мустаҳкамлаш ва қўлланишнинг самарали шакли бу суд назорати. Суд органлари томонидан маҳкумларга нисбатан кабул қилинган ва қонуний кучга қирган қарорлар, ажримлар ва ҳуқумлар барча жазони ижро этувчи муассасалар ва органлар учун мажбурийдир. Унинг ҳуқуқий асослари бу жиноят процессуал қонунчилик нормаларидир. Суд органлари ўзлари томонидан чиқарилган суд қарорларининг аниқ ижро этилиши фаолият устидан назоратни амалга оширадилар.
Идоравий назорат. Жазоларни этувчи муассасалар ва органлар фаолияти устидан идоравий назоратни юқори турувчи органлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади. Қонунларнинг ва бошқа норматив ҳуқуқий хужжатларнинг асосида қабул қилинган жазони ижро этиш муассасалар ва органлар қарорлари устидан идоравий текширув ва назоратни Ўзбекистон Республикаси ИИВ жазони ижро этиш Департаменти томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ жазони ижро этиш Департаменти узининг низоми асосида жазони ижро этиш жараёнига тегишли бўлган барча қонунлар ва бошқа ҳуқуқий норматив ҳужжатларнинг талабларини амалга оширишнинг барча йўналишларни назорат қилади (режим, тарбиявий ишлар маҳкумларнинг меҳнати ва моддий-маиший таъминоти каби)

Download 55.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling