2-мавзу. Бизнесни тадқИҚ этишни ташкил қилиш
Download 0.76 Mb.
|
2-мавзу .бтэу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.1. Иқтисодиётда юқори ва изчил ўсиш суръатларини сақлаш, макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлашда бизнес соҳасида белгиланган энг муҳим устувор йўналишлар
2-МАВЗУ. БИЗНЕСНИ ТАДҚИҚ ЭТИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ Иқтисодиётда юқори ва изчил ўсиш суръатларини сақлаш, макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлашда бизнес соҳасида белгиланган энг муҳим устувор йўналишлар. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари. Бизнесни тадқиқ этишда илмий ва амалий ёндашувлар. Бизнесни тадқиқ этиш концепцияси ва гипотезани шакллантириш. Илмий тадқиқотнинг методологик асослари. Бизнесни тадқиқ этишнинг ташкилий хусусиятлари. Бизнес жараёнини тадқиқ қилишнинг илмий ва амалий самарадорлигини баҳолаш, ҳисоботларни тайёрлаш, қарор қабул қилиш. 2.1. Иқтисодиётда юқори ва изчил ўсиш суръатларини сақлаш, макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлашда бизнес соҳасида белгиланган энг муҳим устувор йўналишлар Мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини изчил ривожлантириш уни ялпи миллий маҳсулоти таркибида ҳал қилувчи тармоққа, ижтимоий фаол аҳолининг катта қисмини қамраб олган соҳага айлантирди. Қулай инвестицион муҳит ва ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилди. Биринчидан, ҳамкор мамлакатлар ва халқаро молия институтлари билан муносабатлардаги ёндашув ўзгартирилди. Олий даражадаги ташрифлар чоғида Хитой Халқ Республикаси, Россия, АҚШ, Корея, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон билан савдо иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш бўйича икки томонлама давлатлараро шартномалар имзоланди. Еврова Тикланиш ва тараққиёт банки билан тўлақонли муносабатлар тикланди, банк томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка 190 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линияси ажратилди. Турли йўналишларда 20 дан ортиқ лойиҳалар ишлаб ччиқилди. Европа инвестиция банки, Франция ривожланиш агентлиги билан ҳамкорлик ўрнатилди. Ўзбекистон янги тузилган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди. Иккинчидан, ташқи савдо фаолиятидаги барча суньий тўсиқлар олиб ташланди. Хусусан, олдиндан тўловларсиз ва кафолат мажбуриятларисиз экспорт қилиш тартиби жорий этилди. Ортиқча ва эскирган рухсат берувчи талаблар бекор қилинди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш механизмлари соддалаштирилди. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида экспорт ҳажми 11.3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди ва олдинги кейин шу давр кўрсаткичига нисбатан 126%га ошди. Ташқи савдо салъдоси 519.5 миллион долларни ташкил этди. МДҲ давлатлари ичида маҳсулот экспорт қилинадиган энг йирик давлатлар қаторига Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳамда узоқ хорижий мамлакатлар - Хитой, Туркия, Афғонистон, Эрон, Корея Республикаси ва Франция давлвтларини киритиш мумкин. Барча қайд этилган давлатра бўйича экспортнинг ўсиш динамикасига эришилди. 1800 1742 Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling