13-Мавзу. Фонд бозори профессионал иштирокчилари
Режа
1.Инвестиция воситачиси, инвестиция маслаҳатчиси, инвестиция фонди
2.Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи, транфер-агент
3.Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчиси
4.Қимматли қоғозлар депозитарийси фаолият механизими.
5.Тошкент РФБ. ЕЛСИС-Савдо.
1. Инвестиция воситачиси, инвестиция маслаҳатчиси, инвестиция фонди
Инвестиция воситачиси бу – биржа ва биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорларида брокерлик ёки дилерлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркордир. Инвестиция воситачиси қимматли қоғозлар бозорида касб фаолиятини амалга ошириш чоғида:
-ЎзРнинг «Қимматли қоғозлар бозори фаолиятининг механизми тўғрисида»ги қонуни 6–моддада белгиланган тамойилларга риоя этиши;
-ўз касб фаолияти доирасида қимматли қоғозларнинг олди–сотди шартномалари ва мижозлар билан брокерлик хизматларини кўрсатишга тузилган шартномалар бўйича ўз мажбуриятларини виждонан бажариши;
- шартномаларни тузиш ва бажариш билан боғлиқ барча зарур ахборотни мижозларга маълум қилиши;
-манфаатлар тўқнашувида, шу жумладан брокернинг дилерлик фаолиятини қўшиб олиб бориши билан боғлиқ бўлганда бундай манфаатлар тўқнашуви юзага келгани ҳақида мижозни дарҳол хабардор қилиши ва унинг мижоз фойдасига ҳал этилиши учун барча зарур чора–тадбирларини кўриши;
-брокерлик ва дилерлик фаолияти қўшиб олиб борилганда мижозлар топшириғи бўйича қимматли қоғозлар олди–сотди битимларини ўз битимларига нисбатан биринчи навбатда амалга ошириши;
-олди–сотди шартномасига оид топшириқлар ва мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ хатарлар ҳақида мижозни хабардор қилиши;
-муҳим махфий ахборотни ноқонуний қўллаш ёки учинчи шахсга бериш, нархларни манипуляциялаш, шу жумладан қимматли қоғозлар ва уларнинг қиймати тўғрисида атайлаб бузилган ахборот бериш воситасида қимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотишга мажбур қилишдан сақланиши;
-биржалар, биржадан ташқари савдолар ташкилотчилари ва улар аъзолари ҳисобланган клиринг палаталари қоидаларига риоя этиши;
-қимматли қоғозлар бозорини бошқариш бўйича ваколатли давлат органининг меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатлари, ўз таомиллари ва қоидаларига мувофиқ қимматли қоғозлар билан операциялар ички ҳисобини юритиши лозим.
Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |