Режа Инвестиция воситачиси, инвестиция маслаҳатчиси, инвестиция фонди
Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчиси
Download 321.85 Kb.
|
13-mavzu
3.Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчиси,
Иқтисодиётни инновацион ривожлантириш сиёсати доирасида қимматли қоғозлар бозори савдо тизимларининг (ҚҚБСТ) фаоллигини тадқиқ этиш ва таҳлил қилиш муҳим ҳисобланади. Илмий тадқиқотлар олиб борган мамлакатимиз иқтисодчи олимлардан бири Ш.Шохаъзамий ўзининг асарларида қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчиси фаолиятига биржадан ташқари электрон савдо тизими сифатида қарайди. Унинг фикрича, биржадан ташқари электрон савдо тизими қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдосини ташкилий воситалар ва ахборот-коммуникацион технологиялар мажмуаси ёрдамида ташкиллаштирувчи савдо тизими бўлиб, ўз қатнашчиларига битим тузиш, тузилган шартнома параметрларини текшириш, клирингни (ҳисоб-китобни) амалга ошириш, битим талабларини охиригача ижро қилиш (тўловни амалга ошириш ва қимматли қоғозларни янги эгасига бериш) бўйича қулай ва етарли имкониятларини берувчи ташкиллашган бозор механизми. Ўзбекистон Республикасининг 22.07.2008 йилдаги “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунининг 32-моддасида “Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчиси фаолият – инвесторларга воситачиларни жалб этмай туриб савдода иштирок этиш имкониятини берувчи, қимматли қоғозлар савдосини ташкил этиш бўйича фаолиятни буюртмалар қабул қилиш пунктларидан, махсус компьютер савдо тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга оширувчи юридик шахс қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчисидир. Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчиси фаолиятини амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади” – дея изоҳланган. Аммо, қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчиси фаолиятига муайян олимларнинг асарларида биржадан ташқари электрон савдо тизими сифатида қаралган [6]. Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчиси фаолиятига юқоридаги 1-расмда келтирилган “Эльсис-савдо” электрон савдо тизимини мисол сифатида келтириш мумкин. Расм 1. Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозори савдо тизимининг таснифланиши [Ушбу тасниф муаллиф томонидан тузилган] Юқоридаги 1-расмдан кўриниб турибдики, ҚҚБСТларининг гуруҳланиши жаҳон амалиётидаги савдо тизимларига ўхшаш ва айни вақтда фарқларга ҳам эга. Қимматли қоғозлар бозорининг уюшган савдо тизимлари фонд биржаси ва қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчиси фаолиятидан иборат. Юқоридаги 1-расмда қимматли қоғозларнинг уюшмаган савдо тизими ва унинг турлари келтирилган. Мамлакатмизда соҳанинг етакчи олимларидан бири И.Л.Бутиковнинг фикрича “қимматли қоғозларнинг уюшмаган бозори – бу қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши соҳаси бўлиб, унда қимматли қоғозлар билан операциялар савдолар ташкилотчиларининг ушбу битим предмети ва унинг иштирокчиларига нисбатан қўйган талабларига риоя этилмаган ҳолда амалга оширилади - дея изоҳланган. Download 321.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling