Режа Инвестиция воситачиси, инвестиция маслаҳатчиси, инвестиция фонди
-жадвал Айрим хорижий давлатлар биржалари ва “Тошкент” РФБда қимматли қоғозлар савдо айланмасининг 2017 йил ҳолати4
Download 321.85 Kb.
|
13-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фонд биржаси номи Қимматли қоғозлар йиллик савдо айланмаси (млрд.сўм)* “Тошкент” РФБга нисбатан фарқи
- Таянч сўз ва иборалар
2-жадвал
Айрим хорижий давлатлар биржалари ва “Тошкент” РФБда қимматли қоғозлар савдо айланмасининг 2017 йил ҳолати4
* Изоҳ: Савдо айланмалари ЎзР Марказий банкининг 2018 йил 1 январ ҳолати бўйича валюта курсларининг сўмга нисбатан қиймати бўйича ҳисоблаб чиқилди (1 Россия рубли – 139,3 сўм, 1 Қозоғистон тенгеси – 24,37 сўм, 1 Беларуссия рубли – 4097,94 сўм, 1 Украина гривинаси – 290,63 сўм). 2-жадвал маълумотларига кўра Москва фонд биржаси, Қозоғистон фонд биржаси, Беларус валюта фонд биржаси ва Украина фонд биржасида 2018 йил 1 январ ҳолатидаги валюта курсларининг сўмга нисбатан қиймати бўйича ҳисоблаб чиқилган 2017 йилда қимматли қоғозлар савдо айланмасининг сўмдаги миқдорини кўришимиз мумкин. Ушбу маълумотларга кўра “Тошкент” Республика фонд биржасидаги қимматли қоғозлар савдо айланмаси “Москва” фонд биржасидаги қимматли қоғозлар савдо айланмасидан 13366,5 баробар, Қозоғистон фонд биржасидаги қимматли қоғозлар савдо айланмасидан 281,6 баробар, Беларус валюта фонд биржасидаги қимматли қоғозлар савдо айланмасидан 108,3 баробар, Украина фонд биржасидаги қимматли қоғозлар савдо айланмасидан 10 баробар кам эканлигини кўришимиз мумкин. Бундан кўринадики, “Тошкент” РФБ ривожланиш даражаси анча паст экан. Шунинг учун бугунги кунда мамлакатимизда қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантиришга давлат томонидан янада кўпроқ эътибор қаратиш лозим. Шунингдек, мамлакатимизда хусусий акциядорлик жамиятларини кўпайтириш ва уларнинг фонд биржаларидаги фаолиятини давлат томонидан рағбатлантириш бугунги куннинг ҳал этилиши лозим бўлган асосий муаммоларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистонда қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозори 1998 йил 1 июнда амалга киритилган "Элсис-Савдо" – биржадан ташқари электрон тизими орқали амалга оширилади. "Элсис-Савдо" – биржадан ташқари савдолар электрон тизими қимматли қоғозларни харид қилиш ва сотиш учун тушган буюртмаларни жамлаш ҳамда бажариш тамойилига асосланиб фаолият юритади. Савдоларда у ёки бу эмитентнинг акцияларига қимматли қоғозлар билан тузиладиган энг катта ҳажмдаги битимларни таъминловчи ягона нарх белгиланади. Бундан шу нарса келиб чиқадики, акцияларнинг харид ва сотиш нархлари битта савдо битами давомида барча харидорлар учун тенг булади. Биржадан ташқари савдоларнинг электрон тизими Ўзбекистоннинг ҳар қандай фуқаросига фонд бозорида брокерни четлаб ўтган ҳолда, мустақил ишлаш имконини беради. Бундай тизимларнинг компьютер савдо мажмуалари топширилган кўрсаткичлар (миқдор, нарх, етказиб бериш шартлари ва б.)га мувофиқ мавқени қидиришнинг автоматик усуллари асосида ишлайди. Шунингдек, биржадан ташқари уюшган бозорлар, ўзларининг қимматли қоғозларни савдога киритилишига рухсат бериш, иштирокчиларни танлаб олиш мезонлари ва савдо- сотиқнинг алоҳида қоидаларига эга. Харидор ёки унинг инвестиция воситачиси "Элсис-Савдо" биржадан ташқари савдолар электрон тизимига қимматли қоғоз ларни харид қилиш учун талабнома беради ёки инвестиция воситачиси "Тошкент" РФБга савдоларга чиқади. Сотувчи ёки унинг инвестиция воситачиси "Элсис-Савдо"га акцияларни сотиш учун талабнома беради ёхуд инвестиция воситачиси "Тошкент" РФБга савдоларга чиқади. Ҳисоб-китоб клиринг палатаси ҳар куни савдолар бошлангунига қадар "Элсис-Савдо" ва "Тошкент" РФБга харидорларнинг жорий ҳисобрақамларида депонентланган пул маблағлари ҳамда сотувчининг "депо" ҳисобрақамларида депонентланган қимматли қоғозлар ҳақида ахборот беради. "Элсис-Савдо" ва "Тошкент" РФБ қимматли қоғозлар билан савдолар ўтказади. "Элсис-Савдо" ва "Тошкент" РФБ ҳисоб-китоб клиринг палатасига ўтказилган савдолар ҳақида ҳисоботлар беради. "Корпоратив қимматли қоғозлар" рукуни доирасида "Тошкент" РФБ даги, шунингдек, "Элсис-Савдо" БТСЭТ бўйича савдо якунлари юзасидан тақдим этилган биржа ва биржадан ташқаридаги акциялар бозори таҳлил этилади. Шу рукунда "Тошкент" РФБ йиғма индекси ойлик ўзгаришлари ва инвестиция воситачилари рейтинги тақдим этилади. Таянч сўз ва иборалар: Фонд биржаси, трансфер-агент, инвестиция фонди, маркет-мейкер, листинг, биржа битими, брокер, дилер, депозитарий, депонент. Download 321.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling