Режа Инвестиция воситачиси, инвестиция маслаҳатчиси, инвестиция фонди


Қимматли қоғозлар депозитарийси фаолият механизими


Download 321.85 Kb.
bet6/9
Sana01.04.2023
Hajmi321.85 Kb.
#1315086
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
13-mavzu

4.Қимматли қоғозлар депозитарийси фаолият механизими.
1998 йил 29 августда “Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийларнинг фаолияти тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Депозитарийларнинг икки поғонали тизими белгиланди. У марказий давлат депозитарийси ва иккинчи погона депозитарийларини ўз ичига олади. Иккинчи поғона депозитарийлари мажбурий тартибда марказий депозитарийда вакиллик ҳисобрақамларини очишлари шарт. Қонуний йўл билан белгилаб қўйилдики, марказий депозитарийда сақланаётган ва ҳисобга олинаётган қимматли қоғозларнинг бут сақланиши ҳам марказий депозитарийнинг ахборот маълумотлар базасини такрорлаш тизими орқали таъминланади. Қонунда депозитарийлар ва депонентларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари, ахборот махфийлиги шартлари ва депозитарийларнинг жавобгарлиги акс эттирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра Марказий депозитарий ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига ва Молия вазирлигига ҳисобот бериб туради. Марказий депозитарий жорий фаолияти у томонидан мижозларга кўрсатилган депозитар ва бошқа хизматлар учун олинадиган маблағлар ҳисобидан молияланади. “ВАҚТ” Миллий депозитарийси иккинчи поғона депозитарийсига айлантирилиб, технология, дастурий таъминот ва иқтисодий меъёрлар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи орган томонидан белгиланган талабларга мослаштирилди.
Депозитарий – бу қимматли қоғозларни сақлаш ва қимматли қоғозларга булган ҳуқуқларни цисобга олиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг муассасасидир. Фақат нақд (қоғоз бланклар кўринишидаги) қимматли қоғозларни чиқариш ва уларнинг муомалада бўлиши жамият учун анча қимматга тушади, чунки уларни тайёрлаш учун жуда кўп ҳажмдаги бўёқлар, қоғозлар ва ҳоказолар сарфланади. Бундан ташқари, қимматли қоғозларнинг қоғоз бланкларини сақлаш кўпинча техник хусусиятдаги муайян қийинчиликлар билан боғлиқ (сақлаш учун махсус хоналар, сейфларнинг мавжуд бўлиши зарурати). Ниҳоят, нақд қимматли қоғозлар муомалада бўлишида қатор муаммоларни келтириб чиқаради – ўтказма ёзувларни тақдим этиш, трансфер-агентлик хизматлари, ўраб – боғлаш ва ташиш, ҳар бир бланкнинг ҳақиқийлигини текшириш ва ҳ.к. Юқорида санаб ўтилган ҳолатлар шунга олиб келдики, XX аср 70-йилларининг ўрталарида нақдсиз қимматли қоғозлар пайдо бўла бошлади. Уларни ҳисобга олиш ва сақлаш, худди пул маблағларини банклардаги ҳисоб рақамларда сақлаш сингари, бунинг учун махсус мўлжалланган муассасалар – депозитарийлардаги “депо” ҳисобрақамларида ёзувлар кўринишида амалга ошириларди.
Депозитарийлардаги нақдсиз ҳисобга олиш қимматли қоғозларнинг моддий жойлаштирилиши заруратини истисно этувчи рўйхатларнинг компьютерлашган тизими орқали битим буйича ҳисоб-китобларни бажариш жараёнини англатади. Нақдсиз ҳисобга олиш компьютерлашган тизими иккита муҳим шартга риоя этилишини назарда тутади – қимматли қоғозларни ҳаракатсизлантириш ва уларни моддийсизлантириш. Қимматли қоғозларни ҳаракатсизлантириш – бу қимматли қоғозларни ифода қилувчи жисмоний ҳужжатларни (сертификатларни) депозитарийда жойлаштириш демакдир.
Депозитарийларнинг пайдо бўлиши қимматли қоғозлар бозори соҳасида янги даврнинг бошланишига асос солди, чунки у нафақат фонд бойликларини сақлаш ва ҳисобга олишни янги, янада сифатли даражага кўтариш, балки таққослаш, клиринг тизимларини мақбул ҳолга келтириш, амалиётни “тўловга қарши етказиб бериш” тамойилининг бажарилишига яқинлаштириш, битимнинг бузилиши хатарини жиддий равишда камайтириш имконини берди.
“Депозитарийлар депозитарийси”, қимматли қоғозларни сақлаш, тегишли гувоҳномани берган ҳолда нақд ва нақдсиз қимматли қоғозларга нисбатан ҳуқуқлар ҳисобини юритиш ҳамда тасдиқлаш вазифасини бажарувчи оддий ташкилотлардан фарқли ўлароқ,
Mapказий депозитарий Ўзбекистонда қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • қимматли қоғозларнинг нақдсиз нашрларини сақлаш;

  • давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган объектларнинг нақд қимматли қоғозларини уларни сотиб олгунга қадар сақлаш;

  • нақд ва нақдсиз қимматли қоғозларга нисбатан давлат ҳуқуқининг ҳисобини юритиш;

  • депозитарийнинг вакиллик ҳисобрақамларини юритиш;

  • биржа ва биржадан танщари савдолар иштирокчиларининг қимматли қоғозларини уларнинг савдога қўйилиши олдидан мавжудлигини ва ҳақиқийлигини тасдиқлаш;

  • биржа ва биржадан ташқари савдолар иштирокчиларига савдоларда тузилган битимлар бўйича қимматли қоғозларнинг етказиб берилишини таъмйнлаш;

  • нақд ва нақдсиз қимматли қоғозларнинг муомалага чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сақлаш;

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлар томонидан, шунингдек, чет эл бозорларида Ўзбекистоннинг резидентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;

  • депозитарийлар тизимида қимматли қоғозларнинг ҳаракати ҳақидаги ахборотни йиғиш ва тартибга солиш.

Марказий депозитарий давлатга тегишли бўлмаган нақд ва нақдсиз қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлар ҳисобини, акциядорлар реестрини юритиш, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга молиявий ёрдам курсатиш, бошқа юридик шахсларнинг устав фондларида иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.
01.01.2019 йил ҳолатига кўра, Марказий депозитарийда 603 та акциядорлик жамиятининг 59 439,42 млрд.сўм номинал қийматга эга 6 296,97 млрд.дона қимматли қоғозлар чиқарилишлари ҳисоби юритилади. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан акциядорлик жамиятлари сони 3 тага камайган бўлса-да, қимматли қоғозлар чиқарилишлари ҳажми 10 807,69 млрд. Сўмга ва тегишли тарзда 1 769,8 млн. дона акцияга ортган. Марказий депозитарийда шунингдек, 198,06 млрд.сўм умумий миқдорга эга 495,6 минг дона корпоратив облигациялар ҳисоби юритилади. Уларнинг 148,06 млрд.сўм умумий миқдорга эга 445,6 минг донаси 3 та тижорат банклари томонидан чиқарилган. 01.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра, 195 та акциядорлик жамиятида давлат улуши 47 371,8 млрд.сўмни ташкил этади. Ушбу акциядорлик жамиятларида давлат бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, давлат унитар корхоналари, давлат муассасалари, Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси акциядор ҳисобланади.
Шунингдек, марказий депозитарийда 173 та акциядорлик жамиятининг устав фондида 47 328,7 млрд.сўм миқдордаги акция кўринишидаги давлат улуши ҳисоби юритилмоқда. Жорий йилнинг тўртинчи чорагида устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятлари сони 2 тага камайди, мавжуд давлат улуши ҳажми эса 122,7 млрд.сўмга ортди. Хўжалик бошқаруви органларининг 279 та АЖ устав фондидаги улушлари ҳажми 5 844,9 млрд.сўмни ташкил этади. Тўртинчи чорак давомида хўжалик бошқаруви органлари активларининг ҳажми 310,6 млрд.сўмга ортди.
Марказий депозитарий Ўзбекистон Республикаси депозитар тизимида қимматли қоғозларнинг ягона ҳисоби юритилишини таъминлайди. Ҳисобот даври давомида Марказий депозитарийда 157 та бирламчи, қўшимча ва янги қимматли қоғозлар чиқарилишлари ҳисобга олинди. 42 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлар чиқарилишлари параметрларига ўзгартиришлар киритилди. Иқтисодий ночор деб эътироф этилган 13 та эмитентнинг, ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартирган, тугатилган ёки банкрот деб эътироф этилган 20 та эмитентнинг ва 7 та облигация чиқарилишлари Марказий депозитарий ҳисобидан чиқарилди. 2018 йил давомида Марказий депозитарий томонидан акциядорлик жамиятларининг топшириқномаларига асосан акциядорларнинг умумий йиғилишларини ўтказиш, шунингдек бошқа корпоратив ҳаракатларни амалга ошириш учун 2 027 реестр (2017 йил мобайнида – 1 965 реестр) шакллантирилди.
Марказий депозитарий Россия Федерациясининг МДҲ мамлакатлари бўйича рақамловчи агентлик вазифасини бажарувчи “Миллий ҳисоб депозитарийси” ЁАЖ билан Ўзбекистон Республикаси эмитентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга қимматли қоғозларнинг халқаро кодларини бериш бўйича ҳамкорлик юритиб келмоқда. 01.01.2019 йил ҳолатига кўра 319 та маҳаллий эмитентнинг 462 турдаги қимматли қоғозларига халқаро кодлар берилди. Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга ISIN ва CFI халқаро кодлари берилганлиги ҳақидаги маълумотнома ҳамда молиявий инструментлар таснифининг ягона тизими ҳақидаги ахборотлар Марказий депозитарийнинг расмий веб-сайтига (www.deponet.uz) жойлаштирилган. Шунингдек, мазкур маълумотнома ва ахборотлар “Тошкент” РФБ ҳамда Давлат рақобат қўмитасининг веб-сайтларида ҳам эълон қилиниб борилади.
Марказий депозитарий инвестиция фондлари томонидан чиқарилган ва уларга тегишли бўлган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлар ҳисобини юритиш бўйича мутлақ функцияларини бажарган ҳолда, 2 та ХИФ ва 6 та инвестиция фондларига хизмат кўрсатади. Инвестиция фондлари портфелининг умумий ҳажми 6,4 млрд.сўмни ташкил этади. Инвестиция фондлари акциядорлари сони эса 49 744 тани, шу жумладан 49 706 та жисмоний ва 38 таси юридик шахсларни ташкил қилади.
Марказий депозитарий, шунингдек 39 инвестиция воситачилари ва уларнинг мижозларининг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлари ҳисобини юритади. 01.01.2019 йил ҳолатига кўра, инвестиция воситачиларининг депо ҳисоб варақларини очган мижозлари сони 712,8 мингни, шу жумладан 58,6 минг юридик ва 654,2 минг жисмоний шахсларни ташкил этди.
Марказий депозитарий томонидан ҳисобот даврида 683 091,5 млн. дона қимматли қоғозлар бўйича 110 та биржадан ташқари шартномалар рўйхатга олинган. Рўйхатга олинган биржадан ташқари битимлар бўйича депо ҳисобварақлари бўйича 108 та ўтказмалар амалга оширилган. Марказий депозитарий томонидан юритиладиган депонентларнинг ягона базаси 01.01.2019 йил ҳолатига 923 598 тани, шу жумладан 858 283 та жисмоний шахсни ва 65 315 та юридик шахсни ташкил этди. (01.01.2018 йил ҳолатига ушбу кўрсаткичлар 920 349 ни (853 465 жисмоний ва 66 884 юридик шахсни ташкил этган). Депонентларнинг ягона базасида рўйхатга олинган шахслар сони ҳисобот даври давомида 3 249 тага ортди.
2018 йилнинг март ойида Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсининг масъул мутахассислари Россиянинг “Фридом Финанс” инвестиция компаниясининг Қозоғистон филиали вакиллари билан иш учрашувини ўтказдилар. Маълумот учун: ушбу компания жаҳоннинг NYSE, NASDAQ, AMEX каби йирик фонд биржалари савдоларига қимматли қоғозлар чиқаришни ташкил этиш, шунингдек қимматли қоғозларни ишончли бошқариш ва брокерлик хизматлари кўрсатиш билан шуғулланади. Хорижий мамлакатларнинг профессионал ташкилотлари билан алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш – жаҳон иқтисодий ҳамжамияти билан интеграциялаш жараёнининг узвий қисми ҳисобланади. Айни шу жиҳатдан ҳам Марказий депозитарийнинг келгусидаги ҳаракатлари жаҳон фонд бозорларининг етакчи ташкилотлари билан корреспондентлик алоқаларини ўрнатишга йўналтирилиши табиий.

Download 321.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling