Режа Инвестиция воситачиси, инвестиция маслаҳатчиси, инвестиция фонди


Мижознинг талабига биноан инвестиция воситачиси


Download 321.85 Kb.
bet3/9
Sana01.04.2023
Hajmi321.85 Kb.
#1315086
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
13-mavzu

Мижознинг талабига биноан инвестиция воситачиси:
а) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатдан кўчирма нусхасини;
б) инвестиция воситачиси сифатида қимматли қоғозлар бозорида профессинал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг кўчирма нусхасини;
в) устав фонди, ўз маблағлари ва захира фонди тўғрисида ахборотларни;
г) битимларни тузиш ва бошқа хизматлар учун дилерлик (ставкалар) тўлови, комиссион мукофотлар ва бошқа йиғимларнинг нархлари ва тўловларнинг миқдорини;
д) мижоз оладиган қимматли қоғозлар чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ахборотларни;
е) мижоз оладиган қимматли қоғозларнинг эмиссия рисоласидаги ахборотларни, шунингдек ушбу қимматли қоғозларнинг инвестор томонидан маълумот тақдим этиш тўғрисида талаб қўйилган санадан олдинги олти ҳафта давомидаги нархлари ҳақидаги маълумотларни;
ж) қимматли қоғозларга доир ўз номидан ва мижоз ҳисобидан амалга оширилган битимларнинг натижалари бўйича ҳисоботни шартномада келишилган муддатлар ва шаклда тақдим этади.1
Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчисининг фаолияти тўғрисидаги Низом. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчисининг фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди. Мазкур Низомнинг амал қилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида маслаҳат бериш фаолиятини амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларига татбиқ этилади.
инвестиция маслаҳатчиси - қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи масалалари, қимматли қоғозлар бозори ҳамда унинг иштирокчиларининг ҳолатини таҳлил этиш ва истиқболини белгилаш бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатувчи, шунингдек қимматли қоғозлар бозорининг мутахассисларини қайта тайёрлашни ва малакасини оширишни амалга оширувчи юридик шахс;2


2.Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи, транфер-агент,

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги “UzVC миллий венчур фонди” МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини ишончли бошқарувга бериш учун танлов эълон қилади.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги “Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 215-сонли қарори, 2020 йил 3 ноябрдаги “UzVC миллий венчур фонди” фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 684-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5583-сон Фармонига мувофиқ, 2021 йил 11 майда танлов ўтказилди.
Танловда устав капиталида давлат улуши бўлмаган мустақил хусусий бошқарув компаниялари ва тижорат банклари қатнашиш ҳуқуқига эга.
Марказлашган манбалар ҳисобидан венчур лойиҳаларни молиялаштириш учун “UzVC миллий венчур фонди” МЧЖга ажратилган ресурсларга тенг миқдорда (15,0 млрд.сўм) хусусий сектор маблағларини жалб қилиш бошқарув компаниясини танлашнинг асосий шартларидан бири этиб белгиланади.
Танловда қатнашиш учун аризачи Давлат активларини бошқариш агентлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

  • бошқарув компанияси тўғрисида умумий маълумот (паспорт);

  • бошқарув компаниясидан талаб қилинадиган ҳисобот меморандуми;

  • хўжалик жамиятининг давлат улушини ишончли бошқариш бўйича ўтказиладиган танловда қатнашиш учун аризаси;

  • ишончли бошқариш бўйича бизнес-режа (ношаффоф (ичи кўринмайдиган) конвертга жойлаштирилган ва аризачининг муҳри босилган ҳолда);

  • аризачи тўғрисида маълумот;

  • давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси, корхона Низоми ва унга киритилган ўзгартиришлар нусхалари (бир маротаба тақдим қилинади);

  • танлов қатнашчиси томонидан тақдим этилган солиқ инспекциясида қабул қилинганлиги тўғрисидаги белги билан охирги ҳисобот даври ва охирги йил бўйича, танлов қатнашчиси томонидан тасдиқланган бухгалтерия балансидан нусха (бошқарувчи компания микрофирма ҳисобланган тақдирда, охирги йилги баланс тақдим қилинади);

  • ариза берилаётган санада бюджет, бюджетдан ташқари тўловлар ва иш ҳақидан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида солиқ идорасининг маълумотномаси;

  • охирги ҳисобот даври ва охирги йил бўйича молиявий ҳисоботлар ва молиявий ҳисоботлар бўйича аудитор хулосасидан нусха (Ўзбекистон Республикаси норезидентлари учун);

  • аризачининг мазкур соҳадаги иш тажрибаси ва қимматли қоғозларни бошқариш соҳаси бўйича иш тажрибаси тўғрисида маълумот.


Download 321.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling