15 Мавзу. Нарх шаклланиши бўйича єарорлар єабул єилиш


Download 237 Kb.
bet1/15
Sana20.06.2023
Hajmi237 Kb.
#1632049
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
мавзу15


Бошєарув іисоби 1



15 - Мавзу. Нарх шаклланиши бўйича єарорлар єабул єилиш
Бу мавзу ўрганилгандан сўнг сиз:
1. Нарх белгилаш бўйича єарорга таъсир єилувчи асосий омилларни кўрсатишга

  1. Нарх белгилаш стратегиясини кўрсатишга

3. Нарх белгилаш усулларини єўлланишга єодир бўласиз
1. Нарх шаклланиши бўйича єарорга таъсир єилувчи асосий омиллар
Іар бир тадбиркорга маълумки, нархни аниєлаш ва белгилаш тўјрисида єарор єабул єилиш энг муіим жараёндир. Буюртма бўйича тайёрланган ёки бир-биридан катта фарє єиладиган товарлари ва хизматларини сотадиган ташкилот ўз маісулотини сотиш учун нарх белгилаш чојида бозорда етакчи бўлса ёки маісулотлари жуда сифатли бўлса, нархни белгилашда эркинроє бўлади. Бошєа ташкилотлар учун нарх бозорнинг умумий аіволи, талаб ва таклифнинг єандайлигига бојлиє. Шу сабабли улар ўз товарлари ва хизматларининг нархига жуда кам таъсир єила олади. Шунга єарамай ташкилотларнинг унисида іам, бунисида іам нарх белгилаш тўјрисида єарор єабул єилиш кўп жиіатдан маісулотнинг таннархига бојлиє. Харажатлар тўјрисида тўпланадиган ахборот нарх белгилаш тўјрисида єарор єабул єилиш учун жуда муіимдир, чунки бу ахборот турли маісулотлар ва хизматларнинг нисбий рентабеллигини аниєлаш имконини беради, менежерлар шу нисбий рентабелликка асосланиб, маісулотнинг маєсадга мувофиє турларини аниєлайдилар ва маркетинг харакатлари шунга єаратилади.
Ташкилотларда нархни ким белгилайди? Корхонадаги одамларнинг кўплари нарх белгилаш тўјрисида єарор єабул єилишда ўзлари иштирок этишлари лозимлигига сизни ишонтиришга уринишади.
Бошєарув іисоби бўйича бухгалтер єуйидагиларни аниєлашга имкон берадиган іисоб усуллари асосида нархни белгилаш тўјрисида єарор єабул єилади:
1. Ўзгарувчан чиєимлар бўйича таннархни іисобга олиш усули билан нархни белгилаш
2. Харажатларни тўла таєсимлаш усули билан нарх белгилаш
3. Харажатлар - плюс усули билан нарх белгилаш
4. Харажатларни маєсадли іисобга олиш асосида нархни аниєлаш
5. Зарарсизлик нуєтасида нарх белгилаш
6. Маісулотнинг іаёт цикли асосида нарх єўйиш
7. Рентабеллик асосида нарх белгилаш.
Маркетинглар нарх белгилаш муаммосини тўртта Р ўзаро бојлиєлигини билдирадиган микроташкилот маркетинги элементларини іисобга олиб муіокама єиладилар. Булар:
1. Маісулот (Product)
2. Нарх (Price)
3. Іаракат (Promotion)
4. Жой (Place)
Маісулот ёки хизматнинг нархи талаб ва таклифга бојлиє. Товарлар ва хизматларга талаб ва таклифларга уч асосий омил таъсир єилади:
Харидорлар
Харидорлар товарлар ва хизматларга бўлган талабга таъсир єилади. Шунинг учун компаниянинг раібарияти ўз маісулотига нарх белгилаш чојида ўз мижозларини іисобга олиш лозим. Масалан, асосланмаган юєори нарх товарлар ва хизматларга талабни камайтириб юбориши мумкин. Кўп іолларда менежерлар сотиш іажмини кўпайтириш ва фойда іажмини ошириш маєсадида харидор нуєтаи назаридан маєбулроє нарх белгилашга іаракат єиладилар.
Раєобатчилар
Компания ўз раєиблари харакатларидан воєиф бўлишлари лозим. Раєибнинг ишлаб чиєариш технологиясини, унинг ишлаб чиєариш имкониятларини ва унга товар етказиб берувчиларни билиши раєибнинг чиєимларини билишга имкон беради, бу ўз товарлари ва маісулотларига нарх белгилаш чојида муіим ахборотдир.
Харажатлар
Харажатлар нархга таъсир єилади, чунки у товарлар ва хизматларни таклиф этишга таъсир єилади. Товар ишлаб чиєаришга унинг нархига нисбатан харажатлар єанча кам бўлса, компания бозорга шунча кўп маісулот чиєариши мумкин бўлади. Харажатлар нарх белгилашда асосий омил бўлса іам, шунга єарамай кўп іолларда у товар ва хизматларга нарх єўшишда дастлабки, бошланјич омил іисобланади.

Download 237 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling