15 Мавзу. Нарх шаклланиши бўйича єарорлар єабул єилиш


Нарх шакллантириш усуллари


Download 237 Kb.
bet3/15
Sana20.06.2023
Hajmi237 Kb.
#1632049
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
мавзу15

3. Нарх шакллантириш усуллари:
1. Ўзгарувчан чиєимлар бўйича таннархни іисоблаш усули бўйича нарх белгилаш
2. Харажатларни тўла таєсимлаш усули бўйича нарх белгилаш
3. Харажатлар - плюс усули бўйича нарх белгилаш
4. Харажатларни маєсадли іисоблаш асосида нарх белгилаш
5. Зарарсизлик нуєтаси бўйича нарх белгилаш
6. Маісулотнинг іаёт цикли асосида нарх белгилаш
7. Рентабеллик асосида нарх белгилаш
Ўзгарувчан чиєимлар бўйича таннархни іисоблаш усули бўйича нарх белгилаш
Ўзгарувчан чиєимлар бўйича таннархни іисоблаш усули бўйича нарх белгилаш харажатларни ўзгарувчан ва доимий харажатларга ажратиб, батафсил ахборот олишга асосланган. Бу усулдан фойдаланиш, биринчидан, фойда, харажат ва іажмнинг ўзгаришини єиёслаш, демак ишлаб чиєаришнинг турли іажмлари учун оєилона нарх белгилаш имконини беради. Иккинчидан, нархнинг белгиланган бу формуласи оддий вазиятларни іам, јайриоддий вазиятларни іам моделлаштириш чојида єўлланилиши мумкин.
Маржинал ёндашув чојида іисоб ўзгарувчан сарфлардан бошланади. Фойданинг умуман ўзгарувчан сарфларга нисбатан ва алоіида маісулот бўйича коэффициентидан фойдаланиш мумкин. Учинчидан, махсус буюртмалар билан бојлиє вазиятни моделлаштириш чојида маржинал ёндашувдан фойдаланиш єулай. Харажатларни тўла таєсимлаш асосида нархни аниєлаш чојида менежернинг махсус буюртма хусусида єарор єабул єилишдан олдин батафсил тадєиєот ўтказишига тўјри келади. Маржинал ёндашувда тизимнинг ўзи мунтазам шундай ахборот беради.
Шу тариєа, ўзгарувчан чиєимлар бўйича таннархни іисоблаш усули бўйича нарх белгилаш єуйидаги соіаларда устивор бўлади:

  1. Сотиш іажми ва таркибий ўзгаришлар тўјрисида єарор єабул єилиш;

  2. Раєобатчилар билан єиёслаш;

  3. Янги маісулотга нарх белгилаш;

  4. Махсус буюртма тўјрисида єарор єабул єилиш ва бошєалар

Мисол


Компания бир маісулот ишлаб чиєаради. Єуйида унинг маісулот бирлигига чиєимлари тўјрисида ахборот келтирилади.
Маісулот бирлигига ш.б.

Асосий материаллар

6

Асосий меінат

4

Ўзгарувчан ишлаб чиєариш устама харажатлари

3

Доимий ишлаб чиєариш устама сарфлари (10 000 б. іисобидан)

7

Ўзгарувчан маъмурий ва сотиш сарфлари

2

Доимий маъмурий ва сотиш сарфлари (10 000 б. іисобидан)

3







Жами

25







Асосий материаллар

6

Асосий меінат

4

Ўзгарувчан ишлаб чиєариш устама харажатлари

3

Ўзгарувчан маъмурий ва сотиш сарфлари

2







Жами

15

Компания ўзгарувчан харажатларга 100% устама єўйиб нарх белгилайди.
Маісулот бирлигига ш.б.

Ўзгарувчан харажатлар

15

100 % Устама

15

Нарх

30

Фойда ва зарарлар тўјрисида іисобот ш.б.

Сотиш (10 000 б. х 30 ш.б.)

300 000

Ўзгарувчан харажатлар (10000 б. х 15 ш.б.)

150 000

Маржинал даромад

150 000

Доимий харажатлар (10 000 ед. х 10 у.е.)

100 000

Фойда

50 000

Махсус буюртманинг нархи белгиланишига мисол.
Компания учун узоє муддатли салбий оєибат келтирмайдиган маісулотга бир ваєтда берилган буюртмаларни єараб чиєиш чојида махсус нарх белгилаш талаб єилинади.
Мисол:
Єуйида маісулот бирлигига А маісулотни ишлаб чиєариш билан бојлиє харажатлар келтирилган

Абзорпшен - костинг

Директ костинг

Асосий материаллар

6 ш.б.

Асосий материаллар

6 ш.б.

Асосий меінат

7

Асосий меінат

7

Ишлаб чиєариш устама сарфлари

(асосий меінатдан 100 % 7 ставка бўйича)

Ўзгарувчан ишлаб чиєариш устама сарфлари

2







Ўзгарувчан маъмурий ва сотиш сарфлари

1

Жами

20

Жами

16

20 % Устама

4

50 % Устама

8

Сотиш нархи

24 ш.б.

Сотиш нархи

24 ш.б.













Компанияга мижоз мурожаат єилиб, іар донасини 19 ш.б. 10.000 дона маісулот сотиб олишга тайёрлигини айтди. Компания раібарияти корхона тўла єувват билан ишламаётганини іисобга олиб, рози бўлиши лозимми?
Абзорпшен – костингдан фойдаланиб, аниєлаймиз:

Сотиш (10 000 б. х 19 ш.б.)

190 000

Ишлаб чиєариш харажатлари (10 000 б. х 20 ш.б.)

200 000

Зарар

10 000

Агар компания харидорнинг таклифини єабул єилса, юєорида келтирилган іисобларга мувофиє 10 000 ш.б. зарар кўради. Бироє бир марталик буюртма хусусида єарор єабул єилиш чојида доимий ишлаб чиєариш устама сарфлари норелевант харажат бўлгани учун уларнинг миєдори товар етказиб берувчининг шартларини єабул єилиш натижасида ўзгармайди. Шу боис фаєат релевант харажатларни іисобга олиш зарур. Ушбу іолатда барча ўзгарувчан харажатлар релевант харажатлардир.
Директ- костингдан фойдаланиб шуни аниєлаймиз:

Сотиш (10 000 б. х 19 ш.б.)

190 000

Ўзгарувчан харажатлар (10 000 х 16 б.)

160 000

Маржинал даромад

30 000

Бир марталик буюртмани єабул єилиш фойданинг 30 000 ш.б. миєдорида кўпайишига олиб келади. Демак компания махсус буюртмани єабул єилиши лозим, чунки у маржинал даромадни 30 000 ш.б. кўпайтиради.

Download 237 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling