Дори воситаларига нарх белгилаш асослари


Download 11.79 Kb.
bet1/2
Sana19.06.2023
Hajmi11.79 Kb.
#1605142
  1   2
Bog'liq
mustaqil ish 3


ДОРИ ВОСИТАЛАРИГА НАРХ БЕЛГИЛАШ АСОСЛАРИ
Бозор муносабатлари шароитида нарҳ ҳосил бўлиш механизмлари, талаб ва таклифни мувозанати орқали амалга ошадиган нарҳ қонуни муҳим аҳамият касб этади. Бу қонун жамоат ишлаб чиқариши регуляторларидан бири сифатида хизмат қилиб, заҳираларнинг иқтисодиётнинг бир секторидан иккинчи секторига ва уларнинг ичида силжишига ёрдам беради. Бозорда нарҳ ҳосил бўлишининг асосий белгиси нарҳ шаклланишининг асл жараёни ишлаб чиқариш соҳасида эмас, маҳсулотни сотув соҳасида, яъни бозорда бўлишидан иборат. Шу тариқа, нарҳ – бу маҳсулотлар ёки хизматларнинг қийматига тенг бўлган пул кўринишидаги алмашинув ҳисобланади. Кенг маънода нарҳ деб истеъмолчи томонидан маҳсулот ёки хизматдан фойдаланиш имконига алмашинадиган барча қийматлари йиғиндиси тушунилади.
Нарҳ – маркетинг комплексининг даромад олиб келадиган ягона таркибий қисми бўлиб, бошқалари ҳаражатларга сабаб бўлади. Нарҳ шунингдек, маркетингнинг энг эгилувчан таркибий қисми бўлиб ҳам ҳисобланади. Маркетингда нарҳ омили асосий муаммолардан бири бўлиб, у бир қатор вазиятлар билан тушунтирилади:
нарҳ – корхона учун муҳим кўрсаткич бўлиб ҳисобланади, негаки унинг асосий вазифаси маҳсулотларни айрбошлашдан келадиган даромад билан таъминлаш ҳисобланади;
барча корхоналар нарҳ бўйича қарор қабул қилишга мажбур бўладилар. Қуйидаги ҳолларда нарҳларни қўйишнинг энг биринчи аҳамияти кузатилади: корхона илк бор нарҳ ўрнатаётганда (янги маҳсулот чиққанда, айрбошлаш каналлари шаклланаётганда, бозорнинг янги сегментларига чиқишда); бир қатор вазиятлар ўзгариши туфайли (ҳаражатлар тузилмаси, бозор конъюнктураси, рақобат табиати ва ҳ.); рақиблар нарҳларни ўзгартирганда;
бир қатор соҳаларда нарҳ ҳосил бўлиши маркетинг дастурида ҳал қилувчи ўрин тутади, ҳамда қонунчилик ва давлат органларига тўғридан тўғри таъсир объекти ҳисобланади.
Нарҳнинг иқтисодий аҳамияти унинг асосий вазифалари орқали намоён бўлади – ҳисобга олиш, кучайтириш, тақсимлаш, талаб ва таклифни мувозанатлаш, ишлаб чиқаришни рационал жойлаштириш. Ҳисобга олиш фугкцияси нарҳнинг асл негизини белгилайди, яъни қийматнинг пулдаги ифодаси бўлган нарҳ у ёки бу маҳсулотга аниқ бир эҳтиёжнинг жамиятга қанчага тушишини кўрсатади. Шундай бўлсада, бозор муносабатлари шароитида бу функцияни ҳаражатлар ва бозорга чиқиш олдидан ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган нарҳнинг ўзгаришига сабаб қилиш керак эмас. Бозор нарҳи сарфлардан анча фарқли бўлиши мумкин.
Нарҳнинг асос даражаси ва унинг структурасини аниқлаш механизмини кейинги бўлимларда батафсил кўриб чиқамиз. Фармацевтик профилли корхоналарда нарҳнинг ҳисобга олиш функцияси қиймат кўрсаткичларини устама ҳақи сифатида хизмат қилади:
миқдорий – маҳсулот сотуви ҳажми, маҳсулот заҳиралари ҳажми, маҳсулотнинг келиб тушиши ва б.;
сифатий – рентабеллиги, ишнинг унумдорлиги, маблағ унумдорлиги ва ҳ. Нарҳнинг кучайтирувчи вазифаси нарҳнинг ишлаб чиқариш ва истеъмолга рағбатлантирувчи ёки кучайтирувчи таъсирида ифодаланади. Нарҳ, одатда, ишлаб чиқаришни унга қўшилган даромад бирлиги орқали кучайтиради. Фармацияда нарҳнинг ушбу функцияси ёрдамида илмий-техник жараёнга, сарфлар тежалишига, ассортимент тузилмасидаги ўзгаришларга таъсир қилиш мумкин. Бу каби кучайиш даромад даражасининг нарҳда ошиш, асосий нарҳига устама ҳақлар ва чегирмалар ўрнатиш усули орқали амалга оширилади. Бу функциянинг асосий аҳамияти маҳаллий ишлаб чиқарувчини, илм-фаннинг иқтисодий ривожланишини, янги дори воситаларини ишлаб чиқиш ва яратишни қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Нарҳнинг тақсимлаш функцияси бозор омиллари таъсири остида қийматдан нарҳнинг оғиш имкони билан боғлиқ бўлади. Нарҳнинг ушбу функцияси барча функциялар орасида ягона ҳолда давлат миқёсига тенг бўлиб ҳисобланади, негаки иқтисодиёт, шахсий мулкларнинг турли шакллари, мамлакат ҳудудлари, жамғарма фонди ва истеъмол фонди, аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари орасида миллий даромаднинг кенгайиши ва қайта тақсимланишида нарҳнинг иштирокини назарда тутади. Дори воситалари билан таъминлаш соҳасида нарҳнинг бу функцияси бевосита махсус ҳисобланмайди, бунда дори воситасининг ноёблиги инобатга олинади, негаки харидор дори воситасини “ихтиёрий маҳсулот” деб эмас, “зарурий маҳсулот” сифатида қабул қилади. Истеъмолчи бахолашидаги бундай фарқланиш одатий истеъмол молларига нисбатан дори воситаларини нарҳларга янада сезувчан қилиб қўяди. Бироқ юқори чакана нарҳнинг истеъмолга тегишли обрўли маҳсулотларга билвосита таъсири аҳолининг маълум қисмининг маблағларини қайта тақсимлашни таъминлайди, бу ўз навбатида ижтимоий жамғармаларнинг шаклланишига ёрдам беради (шу жумладан, суғурта жамғармалари). Бу жамғармалар истеъмолчиларига дорихонада зарурий харидни амалга оширишга имкон беради.

Download 11.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling