Дори воситаларига нарх белгилаш асослари


Маҳсулотлар ва хизматларнинг олди-сотдисига боғлиқ равишда турли нарҳлар белгиланади, уларни алоҳида асосий гуруҳларга таснифлаш мумкин


Download 11.79 Kb.
bet2/2
Sana19.06.2023
Hajmi11.79 Kb.
#1605142
1   2
Bog'liq
mustaqil ish 3

Маҳсулотлар ва хизматларнинг олди-сотдисига боғлиқ равишда турли нарҳлар белгиланади, уларни алоҳида асосий гуруҳларга таснифлаш мумкин.
1. Нарҳ ҳосил бўлишига ҳукуматнинг таъсири даражаси бўйича қуйидагилар фарқланади:
эркин нарҳлар. Улар бозор конъюнктураси ҳолатига боғлиқ равишда шаклланади ва ҳукумат аралашувисиз белгиланади – яъни, сотувчи ва харидор ўртасидаги эркин келишув асосида белгиланади. Давлат органлари, эркин нарҳлар шаклланишида иштирок этмаган ҳолда, назорат функцияларини амалга оширадилар.
назорат остидаги нарҳлар. Айрим маҳсулотларга тегишли ҳолда давлат нарҳнинг юқори чегарасини белгилайди, ундан чиқиш ман этилади. Бозор иқтисодиёти шароитида нарҳлар устидан бундай бошқарув ҳаётий зарур маҳсулотлар ва хизматларга тегишли бўлади (дори воситалари, стратегик ашёлар, қувват сақловчи қурилмалар, жамоат транспорти, биринчи заруриятдаги истеъмол маҳсулотлари) ;
ўрнатилган нарҳлар. Давлат органлари бундай нарҳларни режа асосидаги ёки бошқа ҳужжатларда ўрнатадилар. Ишлаб чиқарувчилар, сотувчилар уларни ўзгартиришга ҳаққи йўқ.
2. Савдонинг шакли ва соҳасига боғлиқ ҳолда нарҳлар қуйидаги турларга ажратилади:
улгуржи нарҳлар (корхонанинг улгуржи нарҳлари, саноатдаги улгуржи сотув нарҳлари);
чакана нарҳлар;
тарифлар. Улгуржи нарҳлар – мулкдорлик шакли ва улгуржи савдо тартибидан қатъий назар корхоналар, фирмалар ва ташкилотлар маҳсулотлари сотиладиган ва сотиб олинадиган нарҳлар. Чакана нарҳлар – маҳсулотлар аҳолига, корхоналар ва ташкилотларга сотиладиган нарҳлар.
Хизматларга тарифлар – коммунал ва маиший хизматлар тўловларини белгилаб берувчи нарҳлар. Дори воситаларига нарҳларнинг бозор тизими тизим ичида улгуржи савдонинг (дорихона омборлари ва базалари, воситачилар) чиқиш нарҳлари мавжудлигини назарда тутади. Бунда, чиқиш нарҳларининг асоси корхонанинг улгуржи нарҳи бўлмайди, бевосита дорихона омборининг (базаси, улгуржи воситачи) чиқиш нарҳи эса дорихоналар учун чакана нарҳ асоси ҳисобланади.
3. Ким ошди савдо нарҳи ва биржа нарҳлари – бу нарҳлар эркин бозорлар турига кирадиган бозорларда шаклланадиган нарҳлар ҳисобланади. Ким ошди савдо нарҳи – бу маҳсулотнинг бевосита ким ошди савдосида сотилган нарҳи ҳисобланади. У бозор нарҳидан кескин фарқ қилиши мумкин (кўпинча қимматроқ), негаки молнинг нодир ва камёб хусусиятлари ва аломатларини акс эттиради ва аксарият ҳолларда, ким ошди савдосини ўтказаётган шахснинг маҳоратига боғлиқ бўлади. Ким ошди савдосида сотилаётган мол харидорларга қулайлик мақсадида ўхшаш сифати бўйича партияларда – лотларга ажратилади, сифати томонидан ўхшаш лотлар эса ундан йирикроқ партиялар – стрингларга ажратилади. Ҳар бир лот ва стрингга шахсий рақамлар берилади, ва улар уим ошди савдоси каталогида белгилаб қўйилади. Биржа нарҳи – бу талаб ва таклифлар асосида қимматбахо қоғозлар ва хизматлар, биржа савдоси тартиби бўйича сотиладиган маҳсулотларга қўйилган нарҳлар ҳисобланади. Одатда, биржаларда ким ошди савдосидан фарқли равишда, маълум (бизнес) сортдаги маҳсулотлар аввалдан кўриб, кейин сотиб олинмайди, уларнинг салкам 10% шошилинч (фьючерс) келишувларидан иборат бўлади. Шошилинч келишувларнинг иштирокчилари реал молни сотиш ёки сотиб олишга ҳаракат қилмайдилар. Улар шартномалар(фьючерслар) кейин қайта сотиш ёки суғурталаш (хеджлаш) учун сотиб олишлари мумкин.
4. Жаҳон бозори нарҳлари – бу жаҳон бозорида мазкур маҳсулот гуруҳига ўрнатилган нарҳлар бўлиб, улар ҳалқаро савдо ташкилотлари томонидан маълум муддатга белгиланади. Шу тариқа, нарҳ нисбати маълум даражада харидорга ҳам боғлиқ бўлади деб таъкидланади.
Download 11.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling