Одам савдоси аср муаммоси


Download 12.35 Kb.
Sana21.11.2023
Hajmi12.35 Kb.
#1792348
Bog'liq
Бугун Олот тума


Одам савдоси – аср муаммоси.
Бугунги кунга келиб асримизнинг жиддий муаммосига айланган одам савдосига қарши кураш халқаро, минтақавий, кўп ва икки томонлама муносабатларни талаб этмоқда. Ҳозирга қадар жиноятчиликнинг ушбу турига қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бир қатор халқаро тавсиявий ва мажбурий характерга эга ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, улар доирасида ушбу хавфга қарши дунё миқёсида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.Бугун Олот тумани "Наврўз" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 28-умумтаълим мактабида Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази юрист-консультанти Жўраева Дилфуза ҳамда ижтимоий ходим Алижонов Шахбозлар иштирокида Одам савдоси, ХХI асрда терроризм, наркотрафик каби глобал муаммога айланиб, бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган жиноятлардан бирига айланиб бормоқда бу жиноят миллий қонунчилик доирасидан аллақачон четга чиқиб халқаро ҳуқуқнинг долзарб масалалари ичидан ўрин олмоқда мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Назир Собиров, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, мактаб маъмурияти ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.Дастлаб тадбирда Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази юрист-консультанти Жўраева Дилфуза сўзга чиқиб мамлакатимизда одам савдосига қарши курашиш борасида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятини аҳолига, шу жумладан, ёшларга, хотин-қизларга етказиш орқали уларни одам савдоси жиноятининг жабрланувчиларига айланиб қолишини олдини олиш борасида сўз юритди.Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Назир Собиров сўзга чиқиб мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишлар натижасида фуқароларимизнинг турмуш шароити узлуксиз яхшиланиб бораётганини, ҳуқуқ ҳамда эркинликлари тўла рўёбга чиқарилиши учун қулай ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий шарт-шароитлар юзага келаётганлигини таъкидлаб одам савдоси жиноий фаолиятнинг ўта хавфли ва таҳқирловчи тури эканлигини таъкидлаб ўтди.Зеро, одам савдоси, унинг инсоний ҳуқуқ ва эркинликларини ғайриқонуний ва ғайри ахлоқий равишда айнан инсон томонидан камситилиши, йўққа чиқарилиши – кечириб бўлмас жиноят, оғир гуноҳ!
Download 12.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling