2-мавзу. Бизнесни тадқИҚ этишни ташкил қилиш
Жами Шу .жумладан мулкчилик шакллари бўйича
Download 0.76 Mb.
|
2-мавзу .бтэу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жами инвестициялар, млрд.сўм 39 536,1 5 511,5
- Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари
- Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари
- 2.3. Бизнесни тадқиқ этишда илмий ва амалий ёндашувлар
Давлат бюджетидан ажратилган инвестициялар ижтимоий соҳани ва ҳаётий таъминот тизимини қўллаб-қувватлашга, Ўзбекистон Республикаси инфраструктурасини ривожлантиришга қаратилган манзилли инвестиция дастурларини амалга ошириш учун йўналтирилган. Мамлакатимизда инвестицион ҳолатнинг жорий йил 9 ойлик натижаларига эътибор қаратадиган бўлсак, соҳада ижобий ўзгаришлар рўй бераётганлигини кузатишимиз мумкин. Жумладан, жорий йил давомида давлат активлари сотилиши бўйича рўйхатга олинган 1172 та олди-сотди шартномалари бўйича 240,9 млн. АҚШ доллари ва 1846,8 млрд. сўм миқдoридa инвeстиция киритилиши нaзoрaтгa олинган. Шулардан, 18 та олди-сотди шартномалари хорижий инвeстoрлaр билан тузилган. Юқоридаги шартномаларга кўра, бажарилган инвeстициялaр умумий миқдори 130,6 млн. АҚШ доллари ва 1009,0 млрд. сўмни ташкил этди. Инвeстиция киритиш даврида 11950 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Амалдаги шартномаларга кўра, йил бошидан инвeстoрлaр томонидан 9,4 млн. АҚШ доллари ва 353,3 млрд. сўм инвeстиция киритилиши бeлгилaнгaн бўлиб, ҳақиқатда киритилган инвeстициялaр 18 ҳажми 20,1 млн. АҚШ доллари ва 447,0 млрд. сўмни ташкил этди.19 Инвестицион фаолият соҳасида бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш жараёнида илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотларни қўллашга асосланган инновацион ёндашувларни жорий этиш бугунги кунда иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал ривожлантириш ва давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Юқорида келтирилган ҳолатлар давлат бошқаруви тизими, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларни ислоҳ қилиш шароитида ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминловчи, лойиҳа бошқаруви принципларига асосланган қарорлар қабул қилиш механизмларини ишлаб чиқиш ва назорат қилишнинг замонавий шакл ва услубларини жорий этишни талаб қилади. Ушбу камчиликларни тезкор бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 24 июлда “Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ушбу фармонга асосан давлат дастурлари амалга оширилишини, молиявий маблағлар сарфланишини бошқариш механизмларининг самарадорлиги ва шаффофлигини янада ошириш, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизими яратилиши назарда тутилган. Ушбу тадбирларни амалга ошириш қулай инвестиция муҳити яратиш ва бу бўйича аниқ мақсадга қаратилган сиёсат олиб боришни тақозо этади. Бунда асосий эътибор иқтисодиётнинг устувор тармоқларидаги махсус инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий сармояларни жалб этишга қаратилиши лозим. Ҳаракатлар стратегиясида 2017-2019 йиллар давомида 20 та лойиҳани амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки кредитлари ҳисобига 2,97 млрд. долл.ни жалб қилиш, Ислом тараққиёт банкининг 1,0 млрд. долл.дан кам бўлмаган миқдорда кредитларини жалб қилишни кўзда тутадиган инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Жорий 2017 йилда умумий қиймати 1,0 млрд. долларлик 145 та ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга топшириш орқали 75 дан ортиқ янги турдаги рақобатдош тайёр маҳсулотлар ўзлаштирилиши назарда тутилган. Мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида 147 млн. долларлик 63 та лойиҳа, рангли ва қимматбаҳо металларни чуқур қайта ишлаш бўйича 217 млн. долларлик 6 та лойиҳа, кимёвий хом ашёларни чуқур қайта ишлаш бўйича 25 млн. долларлик 2 та лойиҳа, углеводород хом ашёларини қайта ишлашни чуқурлаштириш бўйича 342 млн. долларлик 6 та лойиҳа, тайёр чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича 6 млн. долларлик 9 та лойиҳа, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни оширишга йўналтирилган 24 млн.долларлик 7 та лойиҳа, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича 151 млн. долларлик 29 та лойиҳа, тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш бўйича 178 млн. долларлик 15 та лойиҳа шулар жумласидан. Ушбу тадбирларни амалга ошириш саноат тармоқларидаги йирик корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархини ўртача 8 фоизга қисқартириш ва рақобатдошлигини оширишга асос бўлади. Табиийки, мавжуд вазият яратилаётган шарт-шароитлар натижасида қуйидаги вазифаларни амалга оширишни тақоза қилади: хусусийлаштирилган корхоналар ишининг самарадорлигини уларни хусусийлаштирилгандан кейин қўллаб-қувватлаш; иқтисодиёт тармоқларини таркибий қайта қуриш ҳисобига янги иш ўринлари, айниқса қишлоқ жойларда, барпо этиш; ички бозорни маҳсулот билан тўлдириш ва маҳсулотларнинг экспортбоплигини ошириш мақсадида рақобатли бозор муҳитини яратиш; минтақаларда бозор инфратузилмасини интенсив ривожлантириш ва унинг томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, унинг хўжалик юритувчи субъектлар билан алоқаларини мустаҳкамлаш; мулкдорларнинг самарали синфини яратиш; қимматли қоғозлар ва кўчмас мулкнинг тўла қимматли бозорини барпо этиш. 2.3. Бизнесни тадқиқ этишда илмий ва амалий ёндашувлар Бизнес товарларни ишлаб чиқариш ва харидорларга керакли вақт, миқдор ва сифатда, шунингдек юқори самара ҳамда фойда эвазига сотишни ташкил этиш ва бошқариш мақсадида вужудга келди ва хизмат қилмоқда. Иқтисодчи олимлар таъкидлашларича маркетинг хизматларидан фойдаланиш жамият, харидорлар, ишлаб чиқарувчилар ва ниҳоят маркетинг органларининг ўзларига ҳам бениҳоя катта фойда келтирар экан. Бозор иқтисодиёти ўз моҳиятига кўра ҳар қандай жисмоний ва юридик шахслар ўз фаолиятларидан наф кўришлари, маълум даромад олишлари ва самарали иш юритишларини тақозо этади. Юқоридаги маркетингга берилган таъриф унинг моҳиятини тўлароқ акс эттиради деб ўйлаймиз. У инглиз иқтисодчиси Еджени Маккартининг машҳур «4 р», яъни товар ёки хизмат ( ргоdukt), баҳо (рпсе), фойда (ргой!) ва товарни сотиш жойи (бозор-рlаce)20 модулига ҳам тўғри келади. Келажакни олдиндан кўрмасдан, унинг ривожланиш йўлларини прогнозламасдан жамият ҳаёти тараққиётига эришиш мумкин эмас. Охирги йилларда прогнозлаш иқтисодиётнинг мақбул даражада ишлашини таъминлашнинг асосий воситаларидан бирига айланмоқда. Бошқарувнинг мураккаб жараёнида прогнозлаш жамият ишлаб чиқариши ва унинг мақсадларини илмий асослашда ижтимоий- иқтисодий ривожланиш йўлларини олдиндан кўриш воситаси вазифасини бажаради. Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий прогнозлаш узоқ ва ўрта муддатли иқтисодий самарадор йўналишлар, техник сиёсат ва қабул қилинган қарорлар амалиётда қай аҳволдалигини кўра билиш учун зарур. Маркетинг фаолиятини истиқболлаш деганда - объектнинг илмий асосланган келажакдаги ҳолати ҳақидаги ва уни амалга ошириш йўллари ва сарфланган вақтни олдиндан билиш тушунилади. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling