2-мавзу. Бизнесни тадқИҚ этишни ташкил қилиш


Фокус-гуруҳларга таяниб маҳсулот яратиш ҳақиқатда жуда ҳам мураккаб, инсонлар ўзларига нима кераклигини кўп ҳолда билишмайди, уни ўзингиз кўрсатмагунингизча


Download 0.76 Mb.
bet17/28
Sana23.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1390783
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28
Bog'liq
2-мавзу .бтэу

Фокус-гуруҳларга таяниб маҳсулот яратиш ҳақиқатда жуда ҳам мураккаб, инсонлар ўзларига нима кераклигини кўп ҳолда билишмайди, уни ўзингиз кўрсатмагунингизча.
Стив Жобс. 3-МАВЗУ. БИЗНЕСНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ УСУЛЛАРИНИ ТАНЛАШ

    1. Бизнес фаолиятини таҳлил этиш ва прогнозлашда турли хил моделларни қўллашнинг афзалликлари ҳамда камчиликлари, уларнинг хусусияти.

    2. Таҳлил қилиш ва прогнозлаш усулларининг тавсифланиши.

    3. Бизнес фаолиятини прогнозлаш объекти ва субъекти, уни амалга ошириш босқичлари.

    4. Мантиқий-эвристик ва иқтисодий математик усуллар. Бизнес фаолиятида бозорни таҳлил қилиш ва прогнозлашнинг аналитик усуллари.

    5. Истеъмолчиларнинг истак-хоҳишларини ўрганиш усуллари.

    6. Истеъмолчиларнинг хоҳиш ва талабини прогнозлаш усуллари.

    7. Бизнесда қарор қабул қилиш жараёни.

    8. Товардаги янгиликларни ўзлаштиришда истеъмолчиларнинг индивидуал фарқлари.

Таянч иборалар: модел, моделлаштириш, омилларни танлаш, стохастик, динамик моделлар, баланс моделлар

    1. Бизнес фаолиятини таҳлил этиш ва прогнозлашда турли хил
      моделларни қўллашнинг афзалликлари ҳамда камчиликлари, уларнинг
      хусусияти


Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий жараёнларни моделлаштириш ўзига хос хусусиятларга эга. Чунки, биринчидан, бозор таваккалчилик ва ноаниқлик элементларига эга; иккинчидан, ресурсларнинг чегараланганлиги; учинчидан, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида рақобатнинг мавжудлиги; тўртинчидан, иқтисодий кўрсаткичларни истиқболдаги ҳолатини олдиндан кўра билиш ва бошқалар. Иқтисодий жараёнлар турли хил ва бир-биридан аниқ бир белгилари билан фарқланади.
Кузатилаётган объектларни чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш мақсадида табиатда ва жамиятда рўй берадиган жараёнларнинг моделлари яратилади. Бунинг учун объектлар ҳамда уларни хоссалари кузатилади ва улар тўғрисида дастлабки тушунчалар ҳосил бўлади. Бу тушунчалар оддий сўзлашув тилида, турли расмлар, схемалар, белгилар, графиклар орқали ифодаланиши мумкин. Ушбу тушунчалар модел деб айтилади.
Модел сўзи лотинча modulus сўзидан олинган бўлиб, ўлчов, меъёр деган
маънони англатади.

Кенг маънода модел бирор объектни ёки объектлар тизимини намунасидир.
Модел тушунчаси биология медициа, физика ва бошқа фанларда ҳам қўлланилади.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling