2-мавзу. Бизнесни тадқИҚ этишни ташкил қилиш


Иқтисодий-математик моделлар ўз ўрнида функционал ва структурали бўлиши мумкин


Download 0.76 Mb.
bet20/28
Sana23.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1390783
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   28
Bog'liq
2-мавзу .бтэу

Иқтисодий-математик моделлар ўз ўрнида функционал ва
структурали бўлиши мумкин.

Функционал моделлар кириш ва чиқиш параметрларини
боғланиш функцияларини акс эттирадилар.
Структурали моделлар мураккаброқ бўлиб, тизимни ички структурасини ифодалаб, ички алоқаларни акс эттиради.


Физик моделлар реал объектни физик табиатини акс эттирадилар ва асосан физик хоссаларини ифодалайдилар. Улар кўпроқ техника фанларида қўлланилади. Иқтисодиётда физик моделлар асосан иқтисодий тажриба сифатида қўлланилади. Масалан, битта корхонада ўтказилган тажриба натижалари бутун тармоқка кўчирилади. Лекин, физик моделлаштиришни имкониятлари чегараланган, чунки тизимни битта элементига мос келган натижа бутун тизимга мос келавермайди.
Белгили моделлар ҳар хил тилларда ифодаланиши мумкин: сўзлашув тилида, алгоритмик, график, математик тилда.
Иқтисодиётда энг кенг қўлланиладиган моделлардан бири - бу иқтисодий- математик моделлардир. Математик моделлаштириш - иқтисодий жараёнларни тенгламалар, тенгсизликлар, функционал, логик схемалар орқали ифодалаш деб тушунилади.
Математик моделлаштириш кенг маънода ўз табиатига кўра турли, лекин ўхшаш математик боғланишлар билан тасвирланувчи жараёнларни ўрганувчи текшириш ва изланишлар усулидир. Замонавий илмий-техник революцияси шароитида математик моделлаштириш ва унинг муҳим иқтисодий усуллари режалаштириш ва бошқарув тажрибасида энг асосий ўринни эгаллайди. Ўз ривожининг янги босқичида математик моделлаштириш билан узвий боғлангандир. Объектнинг математик модели аниқ математик масала («модел-масала») каби камида 2 гуруҳ элементларини ўз ичига олади:

  1. аниқлаш керак бўлган объект характеристикаси (номаълум катталиклар) - y = (yi) вектор компонентлари;

  2. моделлаштирилаётган объектга нисбатан ҳисобланадиган ташқи ўзгарадиган шартлар характеристикаси - х = (Xi) вектор компонентлари.

“Модел-масала” объект ички параметрлари йиғиндисиА ни ҳам ўз ичига олади. Х ваА билан белгиланувчи шарт ва параметрлар экзоген (яъни, моделдан ташқарида аниқланувчи) Y векторни ташкил этувчи катталиклар эса эндоген (яъни, модел ёрдамида аниқланувчи) деб қаралади.



    1. -чизма. Модел турлари ва ечиладиган масалалар таснифи27

Иқтисодий-математик моделлар ўз ўрнида функционал ва структурали бўлиши мумкин.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling