Функционал (ёки кибернетик) моделларинг асосий вазифаси объект моҳиятини намоён бўлишининг муҳим кўринишлари бўлган фаолият, ишлаш жараёни, хулқи орқали аниқлашдир. Бунда ички структура ўрганилмайди, ички стуктура ҳақидаги аҳборотда эса фойдаланилмайди. Функционал модел образи қилиб “қора қути”ни олиш мумкин. Бунда (A ҳақидаги аҳборотдан фойдаланмай) “кириш” X қийматини бериб, “чиқиш” Y қийматини олиш мумкин. Функционал модел қуриш X ва Y ни боғловчи D операторни топиш демакдир:
Y=D(X) (1)
Структуравий моделлар объектнинг ички тўзимини яъни унинг асосий ташкил этувчи қисмлар, ички параметрлари, уларнинг “кириш” ва “чиқиш” билан алоқалари ва ҳоказоларни акс эттиради.
Структуравий моделларнинг қуйидаги 2 тури кенг тарқалгандир:
1. Барча ноъмалумлар объектнинг ташқи шартлари ва ички параметрларининг функцияси кўринишида тасвирланади:
y=f(A,X), yeJ. (2)
2. Номаълумларбиргаликда i-турдагимуносабатлартизимиасосидааниқланади (тенгламалар, тенгсизликларва ҳоказо)
ф(A, X, Y)=0, ieI (3)
Функционал ва структуравий моделлар бир-бирини тўлдиради. Бир томондан функционал моделларни ўрганишда объект ички структураси ҳақида гипотезалар юзага келади ва структуравий моделлаштиришга йўл очади. Иккинчи томонидан эса структуравий моделлар таҳлили объектнинг ташқи шартлар ўзгаришига муносабати ҳақида аҳборот беради.
Моделлаштириш жараёнинг моҳияти 3.3-расмда келтирилган.
1-босқич
МОДЕЛ
Моделни ўрганиш
Текширув объекти
А 4-босқич.
Билимларни текшириш ва
-I қўллаш
2-босқич. Моделни ўрганиш
Do'stlaringiz bilan baham: |