Операцион кучайтиргичлар. Ок нинг асосий параметрлари


Download 0.72 Mb.
bet1/5
Sana18.06.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1569467
  1   2   3   4   5
Bog'liq
kDH3npwQRKLGXVRZqaDJ0ieLMpUahNJRWvpokGPp


Операцион кучайтиргичлар.
ОК нинг асосий параметрлари
Операцион кучайтиргич (ОК) бу – дойимий ток кучайтиргичидир.
Ҳар доим чуқур манфий тескари алоқа билан қўлланилади. У бажариладиган операцияларнинг асосий сифат кўрсаткичларини ва характерини белгилайди.
ОК аналог сигналларни қайта ишлаш қурилмаларининг асосий элементи бўлиб, турли хил схемаларда қўлланилади. Операцион кучайтиргич асосида кириш сигналлари (қўшиш, айириш, интеграллаш, функция модулини танлаш ва бошқалар) бўйича математик амалларни бажариш учун мўлжалланган схемалар яратилади. Бундай схемалар автоматик бошқарув қурилмаларида кенг қўлланилади.
Энг кенг тарқалган бўлиб ОК йиғиш ва интеграллаш схемалари, шунингдек, ОКчизиқли бўлмаган режимда ишлатиладиган бир қатор схемалар (мультивибратор, бир вибратор, чизиқли ўзгарувчан кучланиш генератори ва бошқалар) ишлатилади .
ОК юқори кучайтиришкоэффициенти ва юқори кириш қаршилигига эга.
Ҳозирги вақтда ОК лар ИC кўринишида ишлаб чиқарилади. Интеграциялашган ОК одатий параметрлари қуйидагилардан иборат: кириш қаршилиги 106–1010, кучланиш кучайиши KU = 104–106.
ОК –бу дифференциал киришга эга модулли кўпкаскадли кучайтиргич
бўлиб, унинг характеристикалари тасаввурдаги "идеал кучайтиргич" га яқин.
идеал кучайтиргич сифатида
Қуйидаги хусусиятлар эга:
  • Кучланиш бўйича чексиз кучайтириш коэффициенти (Кu → ∞ );

  • 2) Чексиз тўлиқ кириш қаршилиги( Zкир → ∞ );
    3) Ноль тўлиқ чиқиш қаршилиги (Zчиқ→0);
    4) Тенг кириш кучланишларида(U1=U2 ); чиқиш кучланиши нольга тенглиги (Uчиқ=0)
    5) Чексиз ўтказиш полосаси (сигнал кучайтиргичдан ўтганда кечикиш йўқлиги).

ОК нинг блок схемаси
ОКнинг биринчи каскади бу- дифференциал кучайтиргич (ДК). ДК кириш сигналларининг фарқига (яъни U2−U1) нисбатан катта кучайтириш коэффициентига эга ва киришга бир вақтда берилган (синфаз) бир хил сигналларга нисбатан кичик кучайтириш коэффициентига эга.
Бундан ташқари, ДК киришига берилган хохлаган сигналларга нисбатан катта тўлиқ қаршиликка эгадир.
ОКнинг кириш каскади энг масъулиятли ҳисобланади, чунки у кириш қаршилигининг қийматини аниқлайди ва унда синфаз сигналларга сезгирликни ва ундаги
силжиш кучланишини камайтиради.
Кириш каскадидан кейин бир ёки бир нечта оралиқ каскадлари мавжуд. Улар кучайтиргичнинг чиқишидаги 
сокинлик кучланишнинг нолга яқин қийматга пасайишини
ва кучланиш ва ток бўйича кучайишини таъминлайди.
Юқори умумий кучланиш кучайишига эришиш учун кетма-кет кучланиш кучайиши керак ва олдинги қисмни юкламасдан охирги каскадга узатиш учун етарли токни таъминлаш учун токни кучайиши керак.. Оралиқ каскадаларда дифференциал ва бир қутбли схемалар ишлатилиши мумкин.
Якуний каскад ОКни кичик чиқиш қаршилиги ва кутилган юкламани бошқариш учун етарли ток билан таъминлаши керак. Бундан ташқари, ушбу каскад оралиқ каскадларнинг охиргисини юкламаслик учун этарлича юқори кириш қаршилигигага эга бўлиши керак..
Одатда охирги каскад сифатида оддий ёки комплементар эмиттер қайтаргич ишлатилади.
ОК нинг содда схемаси

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling