2-мавзу. Бизнесни тадқИҚ этишни ташкил қилиш


Бизнесни тадқиқ қилишда ахборатларни гуруҳлаш усуллари


Download 0.76 Mb.
bet25/28
Sana23.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1390783
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
2-мавзу .бтэу

Бизнесни тадқиқ қилишда ахборатларни гуруҳлаш усуллари

Гуруҳлаш деганда ўрганилаётган тўпламни таълуқли белгилари бўйича сифат жиҳатдан бир хил бўлган гуруҳчаларга ажратиш тушинилади. Агар статистикада гуруҳлаш ҳодисаларни умумлаштириш ва типларга ажратиш мақсадида фойдаланилса, таҳлилда ўртачаларни мохиятини тушинтиришга, бу ўртачадаги алоҳида бирликларни ролини кўрсатишга, ўрганилаётган кўрсаткичлар орасида ўзаро боғлиқликларни аниқлашга ёрдам беради.
Ҳал қиладиган масалалари (вазифалари) нуқтаи назардан гуруҳлашлар типологик,структурали ва аналитик турларга бўлинади.
Типологик гуруҳлаш деганда тўпламни сифат жиҳатдан бир хил бўлган гуруҳларга ажратиш тушинилади.
Структурали гуруҳлаш деганда кўрсаткични ички тузилишини,унинг алоҳида қисимларини ўзаро нисбатларини ўрганиш мақсадида гурухларга ажратиш тушунилади.
Аналитик гуруҳлаш деганда эса кўрсаткичлар орасидаги боғланишларни ўрганиш мақсадида амалга ошириладиган гуруҳлашлар тушинилади. Аналитик гуруҳлаш асосланадиган белгилар характерига кўра, гуруҳлашлар сифат (белги миқдорий ифодага эга булмаганда) ва миқдорий бўлиши мумкин.
Тузилишининг мураккаблиги жиҳатдан гуруҳлашлар икки турга бўлинади: оддий гуруҳлашлар ва комбинацияли гуруҳлашлар.
Битта белги бўйича амалга оширилган гуруҳлашлар оддий гуруҳлаш деб айтилади. Агар гуруҳлашлар даставвал битта белги бўйича амалга оширилса сўнгра бу гуруҳ ичида бошқа бир белгиси бўйича яна бошқа гуруҳ ҳосил қилинса бундай гуруҳлаш комбинацияли гуруҳлаш деб айтилади.
Гуруҳларни тузишда тўпламни гуруҳларга бўлиш,гуруҳлар сонини белгилаш ва гуруҳ интервалини аниқлаш масаласига жиддий ёндашмок зарур, чунки анашу нарсага боғлиқ ҳолда таҳлил натижаси жиддий ўзгариши мумкин.
Гуруҳлашларни тузиш услуби қисқа қилиб қўйидаги алгоритм кўринишида белгилаш мумкин:

  • таҳлилнинг мақсадини аниқлаш;

  • ахборотларни йиғиш;

  • гуруҳлаш учун асос қилиб олинган белги бўйича тўпламни ранжировка қилиш;

  • тўпламни тақсимлаш интервали (оралиғи)ни танлаш ва уни гуруҳларга ажратиш;

  • гуруҳлаш ва омилли белгилар бўйича ўртача гуруҳ кўрсаткичларини аниқлаш;

  • олинган ўртача миқдорларни таҳлил қилиш, ўзаро боғлиқликларни ва натижавий кўрсаткичга омилли кўрсаткичларни таъсир йўналишини аниқлаш.


    1. Download 0.76 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling