2-мавзу. Бизнесни тадқИҚ этишни ташкил қилиш


Бизнесни тадқиқ қилишда баланс усулидан фойдаланиш


Download 0.76 Mb.
bet26/28
Sana23.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1390783
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
2-мавзу .бтэу

Бизнесни тадқиқ қилишда баланс усулидан фойдаланиш

Баланс усули асосан ўзаро боғланган ва тенглаштирилган ҳамда жами ўзаро тенг бўлган икки гуруҳ иқтисодий кўрсаткичларининг пропорцияларини акс эттиришга хизмат қилади. Бу усул бухгалтерия ҳисоби ва режалаштириш амалиётида кенг тарқалган бўлиб, маркетинг фаолиятини иқтисодий таҳлил қилишда ҳам маълум роль ўйнайди.
Баланс усули корхонани меҳнат ва молиявий ресурслар билан таъминланганлигини,хом-ашё,ёқилғи,материаллар,асосий воситалар билан
таъминланганлигини таҳлил қилишда, шунингдек улардан фойдаланиш зичлигини таҳлил қилишда фойдаланилади.
Баланс усули детерминистик аддетив омилли моделларни тузишда ҳам қўлланиши мумкин. Масалан товар балансини олсак,ундаги кўрсаткичларни ўзаро боғланишидан фойдаланиб унинг айрим кўрсаткичини аниқлаш ва унинг ўзгаришига бошқаларини таъсирини аниқлаш мумкин. Агар товар балансини қўйидаги кўринишда ифодаласак:
Он + П = Р + В +Ок бу ерда, Он - давр бошига товарлар қолдиғи;
П - келтирилган товарлар;
Р - сотилган товарлар;
В - товар харажатларининг бошқа манбалари (сотишдан ташқари);
Ок- давр охирига товарлар қолдиғи.
Товар баланси элементларини ўзаро боғланишларидан фойдаланиб унинг айрим элементи (ўрганилаётган ёки натижавий деб қаралаётган кўрсаткич) ни аниқлаш мумкин. Масалан ушбу кўрсаткичлардан биронтаси,айтайлик сотилган товарлар ҳажми номаълум бўлса, у ҳолда товар баланси элементларини ўзаро боғланишидан фойдаланиб,унинг ҳажмини ҳисоблаш мумкин:
Р= Он + П - В -Ок
Ўрганилаётган кўрсаткич (бизни мисолимизда сотилган товарлар ҳажми)ни ўзгаришига бошқа омиллар ўзгаришини таъсирини, уларни ўзаро боғланишидан фойдаланиб ҳисоблаш мумкин:
ДР= ДОн + ДП - ДВ - ДОк
Бази ҳолларда баланс усули айрим омилларни натижавий кўрсаткични қўшимча ўсишига таъсирини аниқлашда ҳам фойдаланади. Масалан учта омилдан иккитасини таъсири маълум бўлса, у ҳолда учунчисини топиш мумкин:
Ва ниҳоят, баланс методига асосланиб, таҳлилнинг омилли таҳлил ўтказиш усулларидан бири пропорционал тақсимлаш ёки иштрок этиш улуши усули ишлаб чиқилган.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling