Фан ва таълим


Download 1.34 Mb.
bet1/2
Sana01.05.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1419373
  1   2
Bog'liq
Кумушнинг


  • Сиёсат

  • Иқтисодиёт

  • Жамият

  • Фан ва таълим

  • Маданият

  • Туризм

  • Спорт

  • Дунёда

  • Медиа

  • Фикр

Кумушнинг ноёб
Кумуш энг муҳим қимматбаҳо металл элементлардан биридир. Заргарлик саноатида олтиндан кейин афзал кўрилган металл – кумуш, шунингдек, зангламайдиган тузилиши, ялтираши ва кимёвий хусусиятлари билан электроника саноатининг муҳим қисмидир. Бундан ташқари, бу аксессуар ва безаклар учун ҳам кенг кўламда ишлатилади. 




Кумуш илк бор тақинчоқ эмас, балки антисептик хусусиятга эга дори воситаси сифатида тиббиётда қўлланила бошлаган. Бунинг исботи эса тарихда ҳам ўз аксини топган. Ҳиндистонликлар уни ошқозон-ичак касалликларини даволашда қўллашган. Кейинчалик инсонлар кумушдан турли идиш-товоқлар ясаб, уларда сув сақлашган. Ушбу сувдан кундалик ҳаётда фойдаланганларида ўзларидаги кўплаб касалликлардан халос бўлишган.
Халқ табобатида асосан, кумуш билакузук баланд ҳароратни туширишда қўлланилади.
Кумуш зираклар эса мия фаолиятини яхшилаб, фикрни бир жойга жамлашга ёрдам беради. Кучли ақлий меҳнатдан сўнг, кумуш тангача ёки ундан ясалган кулон пешона ўртасига қўйилса, кўзларни толиқишдан халос этиб, бош оғриғини енгиллаштиради.
Кумуш узукларга келсак, уларни чап қўлнинг номсиз бармоғига тақиб юрган маъқул, шунда улар юрак уришини яхшилайди.
Бундан ташқари юртимиз табобатида кумуш қўшилган дорилардан ҳам кенг фойдаланилади. Биргина проторгол (коллоид кумуши қўшилган) дори воситасининг ўзи нафас йўлларини даволаш ҳамда микробларни ўлдириш хусусиятига эга. Aйниқса, Ренит касаллигида бу доридан фойдаланиш анча самарали.
Кумуш суви табобатда исботланган дори воситаси бўлиб, у ҳар хил вирусли ҳамда инфекцион касалликларни даволашда қўлланилади. Кумуш сувини ошқозон-ичак бузилганда ичиш ҳамда оғриган томоқни чайиш йўли билан даволаш мумкин. Энг муҳими, у организмни ёшартириш ва мустаҳкамлаш хусусиятига эга. Ҳар куни тишларни кумуш суви билан чайиш самаралидир.
Шунингдек, бир кунда бир стакан кумуш суви истеъмол қилиш иммунитетни ошириб, организмни соғломлаштиради. Хўш, сизда ,,Кўплаб хусусиятларга эга бўлган кумуш сувини қаердан топиш мумкин», деган савол туғилдими? Ҳеч бош қотирманг. Буни уй шароитида тайёрлашнинг иккита усули мавжуд:
1-усул жуда осон ҳамда қулай. Яъни, кумуш косага оддий сув солиниб, бир неча соатга тиндириб қўйилади. Ёки 0,5 литр булоқ сувига бирон бир кумуш тақинчоқ уч кунга солиб қўйилади.
2-усул эса бироз мураккаб ва бунда махсус электр асбоб "ионатром" ишлатилади. Бунда кумуш электродлар сувга солинади ва доимий электр ток юрганда сувда эрийди кейин эса сувни кумуш ионлари билан бойитади.
Уй шароитида кумуш электр токини бошқа металларга нисбатан яхшироқ ўтказади.
Тиш оғриганда, кумуш қошиқ ёки бошқа шу металлдан ясалган буюмни боссангиз, оғриқни вақтинчалик бўлсада тўхтатади.
Кумушнинг зиёни ҳам йўқ эмас. Aгар меъёрдан ортиқ фойдаланилса, кумуш инсон организмига заҳар кўринишида кириб боради.

Начало формы
Конец формы

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling