1-мавзу. “Дин ниқобидаги таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш асослари” курсига кириш
Download 25.87 Kb.
|
1 2
Bog'liqFWezKK1lOe8nGs8jhXgxQkOEYdivKBMasGBMWwJx
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дин ниқобидаги таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш асослари”
Комилжон Шермухамедов, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 1-МАВЗУ. “Дин ниқобидаги таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш асослари” курсига кириш “Дин ниқобидаги таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш асослари” ўқув курсининг мақсад ва вазифалари “Дин ниқобидаги таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш асослари” фани талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, диний ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради. “Дин ниқобидаги таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш асослари” курсини ўзлаштиргандан кейин талаба: исломнинг моҳияти тинчлик, маърифат, енгиллик дини экани: дунё динларида бағрикенглик, дўстлик ва ҳамкорлик ғоялари, барча динлар таълимотида ёвузлик, қўпорувчилик ва қабиҳ ҳаракатларнинг қораланиши; экстремизм ва терроризмнинг асл мақсади, унинг ғоявий илдизлари; диний-экстремистик оқимлар томонидан талқин қилинаётган ғояларнинг бузғунчи моҳияти; дунёвий давлатда диний муносабатлар ҳақида тасаввурга эга бўлиши; ақидапарастлик ва жаҳолат, исломдан сиёсий мақсадларда фойдаланишнинг зарари; мутаассиблик ва экстремизмнинг ўзаро алоқадорлиги ҳақида назарий билимларга эга бўлиши; диний экстремистик оқимлар томонидан диний тушунчаларни ғайриилмий ва ғайридиний талқин этилиши; Қуръон ва ҳадисларда экстремизм ва терроризмга қарши фикр ва ғоялар ҳақида амалий кўникмаларга эга бўлиши; фанга мансуб адабиётларни шарҳлай билиш; фаннинг ҳозирги жамиятдаги ўрнини тушунтириш; диний мутаассибликка мойил кишилар билан суҳбат қила олиш; барча динлар таълимотида ёвузлик, қўпорувчилик, террорчилик ва бузғунчилик ҳаракатларнинг қораланишини очиб бериш; турли динлардаги бағрикенглик ғояларини кўрсатиб бера олиш; тарих тажрибасини англаш асосида миллий ва диний қадриятларни ҳурмат қилиш, халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ғояларини шаклантириш; экстремистик оқимлар ва гуруҳларнинг бузғунчи ғояларига қарши илмий асосли раддиялар бериш; мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётини теранроқ англаш ва уни бошқа мамлакатлардаги ижтимоий-сиёсий ҳаёт билан солиштириб, зарур илмий-назарий, ғоявий-тарбиявий хулосалар чиқариш Download 25.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling