Фан ва таълим


Download 1.34 Mb.
bet2/2
Sana01.05.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1419373
1   2
Bog'liq
Кумушнинг

КУМУШ
КУМУШ (лот. Argentum — оқ кукун) , Ag — Менделеев даврий системасининг I гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 47, ат. м. 107,87. К. 2 табиий барқарор изотоп — IO7Ag (51,35%) ва IO9Ag (48,65%) дан иборат. Сунъий изотопларидан «°Ag (ярим емирилиш даври 253 кун) нинг амалий аҳамияти бор. К. қадимдан маълум. Ер пўсти нинг 1 – 10 5% ини ташқил қилади. Соф ҳолда ва гидротермал конларда аргентит Ag2S билан бирга учрайди. Кумушнинг кюстелит, конгсберит, анимикит ваэлектрум каби табиий минераллари бор. Тоза Кумуш чиройли оқ металл. Ат. радиуси 1,44 A, Ag+ ионининг радиуси 1,13А. Зичлиги 10,5 г/см3, суюқланиш т-раси 960,5°, қайнаш т-раси 2212°. Моос шкаласи бўйича қаттиқлиги 2,7. К. юмшоқ, чўзилувчан бўлганидан механик ишлови осон. Ундан 0,00003 см қалинликдаги вафис варақлар тайёрлаш мумкин. Кумуш иссиқлик ва электрни бошқа металларга қараганда яхши ўтказади, ёруғликни яхши қайтаради. Кимёвий жиҳатдан нофаол элемент. Одатдаги шароитда сув ва нам ҳаво таъсирига чидамли. Лекин галогенлар билан осон реакцияга киришади (қ. Кумуш галогенидлар). Кўпгива металлар билан қотишмалар ҳосил қилади. Кумуш бирикмаларида, асосан, 1 валентли, баъзан 2 ва 3 валентли. Нитрат ва концентрланган иссиқ сульфат кис-лотада эриб, тузлар ҳосил қилади. Кумушнинг аксари тузлари сувда қийин эрийди. AgNO3, AgF, AgClO4 яхши эрийди. Кумушнинг 3 та оксиди маълум. Улардан Ag2O ва AgO барқарор моддалар, Ag2O, эса ўта беқарор бўлиб, соф ҳолда ажратиб олинмаган.
Кумуш (1)-оксид, Ag2O — тўқ қўнғир рангли кукун. Зичлиги 7,44 г/см3. Ёруғлик нури таъсирида кислородини йўқотиб қораяди. 200°да тўлиқ парчаланади. Сувда эрувчанлиги 0,714г/л. Аммиак эритмасида кучли оксидловчи комплекс (AgNH3)2OH, кучлироқ эритмада Ag3N ва Ag2NH дан иборат портловчи аралашма ҳосил қилади. Озон таъсирида AgO га айланади. Органик синтезда коллоид эритмаси антисептик модда сифатида ишлатилади.
Кумуш (П)-оксид, AgO — металлсимон ялтироқ, қорамтир кулранг кристалл модда. Зичлиги 7,44 г/см3. 100° т-рагача қиздирилганда элементларга ажралади, 110° да портлайди. Кумушга ёки Ag2O га озон таъсир эттириб, Кумушни сульфат кислотада анодли оксидлантириб олинади. Гальваник элементларда қўлланади.
Кумуш, асосан, таркибида кумуш ва қўрғошин бор рудалардан ажратиб олинади. Кумуш қотишмалари танга пул, заргарлик ва уй-рўзғор буюмлари, лаб. идишлари и. ч. да, электротехникада, тузлари фотографияда ишлатилади. Кумуш буюмлар тайёрлаш учун 875 пробали кумуш, яъни таркибида 87,5% К. ва 12,5% мис бўлган қотишма ишлатилади. Кимёда Кумуш каттализатор сифатида қўлланади. Тиббиётда Кумушнинг аргирол, протаргол, колларгол, ляпис каби препаратлардан фойдаланилади.
Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling