Легирланган пўлатлар
Режа:
Легирловчи элементларнинг пўлат структурасига
ва хоссаларига таъсири;
Легирланган пўлатларнинг турланиши ва
маркаланиши;
3. Легирланган конструкцион пўлатлар;
4. Легирланган асбобсозлик пўлатлари;
5. Махсус хоссали легирланган пўлатлар;
1. Легирловчи элементларнинг пўлат структурасига ва
хоссаларига таъсири
Углеродли пўлатларнинг механиқ ва физикавий-кимевий хоссалари замонавий машинасозлик талабларини кондира олмайди. Зарур хоссали пўлат олиш учун углеродли пўлат суюқ пайтида унга легирловчи элементлар (Cr, Ni, Mo, V, Mn, Si, Ti, Al, B, Co ва б.) кушилади, натижада махсус хоссали (оловбардош, иссиқбардош, зангламайдиган, ишкаланиб емирилишга чидамли ва б.) легирланган пўлатлар олинади.
Пўлат таркибига киритилган легирловчи элементлар темир билан қаттиқ эритма осил қилиши, цементитда эриши (легирланган цементит) ёки алохида махсус карбидлар осил қилиши мумкин.
Легирловчи элементлар пўлат полиморфизмига ам таъсир қилади.
Полиморф ўзгаришлар харорати темирда эриган элементларнинг хусусияти ва миқдорига боғлиқ бўлади (16- шакл).
Темирда металлар эриб урин алмашиш қаттиқ эритмасини осил қилади, α-амда -фазаларнинг мавжудлик сохаси А3 ва А4чизиқларини холати билан белгиланади. Легирловчи элементларни темирнинг полиморфизмига қандай таъсир этишига қараб икки синфга ажратиш мумкин:
1) Никель ва марганец →α утиш ароратини камайтиради, яъни А3чизиғи пасаяди, А4 чизиғи эса кутарилади, натижада -фаза жуда катта сохани
эгаллайди. Оддий ароратда ам аустенит фазаси мавжуд бўлиши мумкин (19-расм, а). Легирловчи элементнинг миқдори Х1 дан ошганда пўлат структураси бутунлай аустенитдан (-фаза) иборат бўлади. Бундай пўлатлар аустенитли пўлатлар деб аталади. Сu, C, Nэлементлари -майдонни бироз кенгайтиради. Бундай пўлатлар феррит-аустенитли пўлатлар деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |