Режа: Легирловчи элементларнинг пўлат структурасига


Легирланган конструкцион пўлатлар


Download 159.83 Kb.
bet3/6
Sana02.06.2024
Hajmi159.83 Kb.
#1833782
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
perevod

3. Легирланган конструкцион пўлатлар

Легирланган конструкцион пўлатларнинг механиқ ва технологик хоссалари углеродли пўлатларникидан юқорироқ бўлади, хусусан, улар катта чукурликка осон тобланади. Легирланган пўлатлар 14 гуру га бўлинади, масалан, хромли, марганецли, хром-никелли ва х.


Хромли пўлатларнинг пухталиги юқори бўлади. Цементитланадиган хромли пўлатлар -15Х, 15ХА, 15ХР, 15ХРА, 20Х, 20ХР- ўртача тезликда ишлайдиган ейилишга чидамли деталлар (поршень бармоклари, уклар, плунжерлар, шестернялар ва б.) тайёрлаш учун, яхшиланадиган 38ХА, 40Х, 40ХР маркали пўлатлар эса муфталар, фрикцион дисклар, турбокомпрессор роторлари каби деталлар тайёрлаш учун ишлатилади.
Таркибида 0,9-1,1 углерод, 0,8...1,65 % хром бўлган ШХ6, ШХ9, ШХ10 маркали пўлатлардан шарикли ва роликли подшипник деталлари-халка,шарик ва бошқалар тайёрлашда қўлланилади..
Марганецли пўлатларнинг 10Г2, 35Г2, 40Г2, 25Г2 ва 50Г2 маркалари ишлаб чикарилади. Юқори пластик ва яхши пайвандланадиган 10Г маркали пўлатдан змесвик, штуцер ва махкамлаш деталлари тайёрланади. Бу пўлат -70оС ароратда ам ишлаши мумкин. 40Г2, 50Г2маркали ишкаланишга чидамли пўлатлар уклар, тирсакли валлар, шток, шестерня каби деталлар тайёрлаш учун ишлатилади.
Хром-марганецли пўлатлар (18ХГ, 18ХГТ, 30ХГТ, 40ХГР, 35ХГ2) катта босим, тезлик ва зарбий кучлар таъсирида ишлайдиган деталлар- червяк валлари, втулкалар, шестернялар каби- тайёрлашга кетади. 18ХГ, 18ХГТ, 20ХГР, 30ХГТ маркали пўлатлар цементитланиб, 40 ХГ, 40 ХГР, 35ХГ2 маркали пўлатлар эса юқори частотали ток ердамида тобланиб, яхшилангандан сунг ишлатилади.
Хром-никелли пўлатлар ( 40ХН, 45ХН, 50ХН ва 30ХН3А) махсус рессорлар, пружиналар, шарикли подшипниклар, трубалар ва бошқа деталлар учун қўлланилади.
Рессора - пружиналар ва шарикли подшипниклар тайёрлаш учун 55ГС, 55С2, 50ХГА, 50ХФА каби кремний- марганец-хром-ванадийли легирланган пўлатларга термик ишлов бериб ишлатиш мақсадга мувофик бўлади. Иссиқлик энергетикаси учун трубалар юқориароратларда (540...6000С) ва босим (такрибан 25 МПа) да ишлайди. Шунинг учун улар узоқ муддатга (100минг соатдан ортик) чидаши лозим. Иссиқолатда босим остида олинган чоксиз ва совуқ олатда деформацияланиб олинадиган трубалар 15ХМ, 12Х1МФ, 15Х1М1Ф, 12Х2МФСР, 12Х11В2МФ ва 12Х18Н12Ткаби маркали пўлатлардан тайёрланади ва улар нормалланиб сўнгра юқори ароратда бўшатилади.



Download 159.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling