Our Mission
Download 436.13 Kb.
|
8-маъруза тақдимоти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўзлар.
- Статик мувозанатлаш
- Айланувчи деталларни мувозанатлаш
- Назорат саволлари
8-МА’RUZA Mexanizmlarni muvozanatlash . Машғулот режаси Статик мувозанатлаш Момент жихатдан мувозанатлаш Роторларни статик ва динамик мувозанатлаш Таянч сўзлар. 1. Зеноларнинг оғирлик марказлари– бу звнонинг шундай нуқтасики унда ушбу нуқтамизни таянчга қўйганимизда звеномиз мувозанатда бўлади. 2. Статик мувазанатлаш – механизммимизга массаларни қўйиш орқали мувазанатлаймиз. 3. Инерсия моменти- бу массани масофага кўпайтмасидир. 4. Механизмнинг мувозанатланмаганлиги – бу механизмга таъсир этувчи кучларнинг вектор йиғиндиси нолга тенг бўлмаганлигидир. 5. Динамик мувозанатлаш – бу механизмга ортиқча куч қўшимиз натижасида мувозанатланига айтилади. Статик мувозанатлаш ишқаланиш коэффициенти энг кичик бўлган таянчларда (роликлар, призматик таянчлар) деталлни оправкаларга ўрнатган холда олиб борилади. Номувозанатлик натижасида детал оправка билан биргаликда айланиб энг оғир қисми пастда бўлган холда тўхтайди. Мувозанатлаш учун деталнинг пастки қисмидан ортиқча метал олиб ташланади ёки енгил томонига керакли вазнда юк махкамланади. Юкнинг оғирлиги хисоблаб ёки кетма-кетлиги юкланиш вазни ва холатини ўзгартириш йўли билан аниқланади. Детал ихтиёрий холатга келтирилганда тўхтаб қолса, у мувозанатланган хисобланади. Деталларни статик мувозанатлаш учун қурилма: а) призматик таянчларда; б) роликларда Статик мувозанатлаш Бошланғич бўғини 1 ўзгармас бурчак тезлик билан айланувчи текис меҳанизмни кўриб чиқамиз (1-расм, а), хамма қолган бўғинлар бурчак тезланиш билан харакатланади, массалар марказлари С1, С2, , С3 эса чизиқли тезланишга эга бўлади. Қуйидаги формулаларга асосан хама бўғинлар инерсия кучларининг бош вектори ва бош моментини аниқлайииз. Инерсия кучларининг бутун системасини А марказга келтирамиз (2- расм ), натижада бутун система умумий бош векторга: хамда умумий бош моментга: келтирилади, бунда п — меҳанизмнинг қўзралувчан бўғинлари сони Текис ёки айланма харакат қилувчи, т массага эга бўлган АВ жисм берилган бўлсин (2- расм а). Бутун хажми бўйича тақсимланган жисм массасини А ва В нуқталарга тўплаймиз (2- расм, б). Тўпланган mА ва mБ массаларнинг қийматларини қуйидаги тенгламалардан таймиз: В ва С нуқталарда жойлашган массаларни бирлаштирамиз: Айланувчи деталларни мувозанатлаш Машина ва механизмларнинг бирга айланувчи деталлари номувозанатликка эга бўлиши мумкин, қайсики улар иш жараёнида титрашларни хосил қилади. Номувозанатликнинг уч хил кўриниши мавжуд: статик, динамик ва аралашган. Агарда Деталнинг оғирлик маркази Р унинг симметрия ўқи билан мос келмаса у холда статик номувозанатлик хосил бўлади Бу кўринишдаги номувозанатлик «диск», «шкиф», «маховик» кўринишдаги деталларда кўп учрайди Динамик номувозанатлик деталларнинг иш жараёнида айланиш холатида кучлар жуфтлиги хосил бўлганда пайдо бўлади. Кучлар жуфтлиги L масофада таoсир этиб таянчларда тебранишлар хосил қилади. Аралаш номувозанатлик статик ва динамик номувозанатликка эга деталларга тааллуқли. Дастгох шпинделлари, тирсакли валлар, насосларнинг ишчи ғилдираклари ва шу кабилар динамик мувозанатланади. Динамик мувозанатлаш деталларни махсус дастгохларда айланма харакатга келтирилган холда амалга оширилади. Махсус асбоблар ёрдамида номувозанатлик йўқотиш учун юк миқдори ва уни қўйилиш жойи аниқланади. Замонавий мувозанатлаш дастгохлари электрон қурилмалар билан жихозланган. Аввал детал дастгохни ўқига махкамланади, кейин эса харакатга келтирилади, электрон қурилмадаги рақам кўрсаткич мувозанатлаш юкининг миқдори ва жойлашиш ўрнини кўрсатади. Юкнинг ўрни деталнинг дастлабки махкамланган холатига нисбатан қандай бурчак остида бўлиши рақамли кўрсаткичда ифодаланади. Бундай дастгохларнинг бажарувчи механизмлари кесувчи асбоблар билан (парма, фреза) таoминланади. Улар ёрдамида ортиқча юк олиб ташланилади ва натижада динамик мувозанатланади. Назорат саволлари 1.Меҳанизмларнинг мувозанатланмаганлигининг қандай турларини биласиз? 2. Статик мувозанатлаш деганда нимани тушунасиз? 3. Момент жихатидан мувозанатлашни тушунтириб беринг? 4.Роторнинг мувозанатланмаганлиги ва унинг турлари хақида тушунтириб беринг? 5.Лойихалашда роторларни динамик мувозанатлаш деганидаа нимани тушунасиз? 6. Тайёрланган роторларни статик мувозанатлаш хақида тушунтириб беринг? 7. Тайёрланган роторларни динамик мувозанатлаш хақида тушунтириб беринг? Адабиётлар 1. Мачинес анд мечанисмс: апплиед кинематиc аналйсис / Давид Ҳ.Мйсзка.—4тҳ эд. п. cм.Инcлудес библиограпҳиcал референcес анд индех.ИСБН-13: 978-0-13-215780-3/ 2. Ё,лдошбеков С. А., Мухамеджонов Б. К. Механизм ва машина-лар назарияси. Дарслик. – Т.: Ворис нашриёт, 2006. 3. Фролов К. В. ва бошқалар. Машина ва механизмлар назарияси. – Т.: Ўқитувчи, 1990. – 495 б. 4. Курсовое проектирование по теории механизмов и машин. Под редакцией А.С. Кореняко. – Киев: Высшая школа, 1970. 5. Файзибаев Ш.С., Авдеева А.Н. Теория механизмов и машин. Методические указания к выполнению курсового проекта. – Т.: ТашИИТ, 2006. 6. Левитский Н.И. Теория механизмов и машин. – М.: Наука, 1990. 7. Артоболевский И.И., Эльштейн Б.В. Сборник задач и примеров по теории механизмов и машин – М.: Наука, 1973. - 256с. 8. Файзибаев Ш.С., Авдеева А.Н., Мамаев Ш.И. Машина ва механизмлар назарияси. Услубий қўлланма. – Т.: ТошТЙМИ, 2014. – 39 с. 9. Амалий механика. Бибудов Н.С. Оъқув қо,лланма, 2008. Эътиборингиз учун рахмат! Эътиборингиз учун рахмат! Download 436.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling