-
- Бирламчи сигналлар ва уларнинг физик тавсифлари. Маълумот ўзгартиргичининг чиқишидан олинадиган электр сигнални электр алоқанинг бирламчи сигнали дейилади. Бирламчи сигнал «х(t)» параметри катталигининг ўзгариши узатилаётган маълумотни бир хил тарзда акс эттиради. Гармоник электр сигналнинг амплитудаси, частотаси ёки фазаси; импульслар даврий кетма-кетлигининг амплитудаси, давомийлиги ёки фазаси; код комбинацияларининг тузилиши ва разряди, ва б. бундай параметрларга мисол бўла олади. Телекоммуникация тизимлари ва тармоқлари (ТКТТ) тузилишидаги бирламчи сигнал элтиш объекти ҳисобланади, шунинг учун у узаткичдан қабул қилгичга канал орқали узатилиши керак. Телекоммуникация тизимлари сигнални бир жойдан бошқа жойга элтиб қўйиш техникасини, телекоммуникация тармоқлари эса ўзига хос элтиш тармогини ифодалайди. Шу сабабли бирламчи сигналларнинг параметрлари ва тавсифлари билан узатиш каналларининг хоссалари ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрнатиш учун бирламчи сигналларнинг шундай параметрлари ва тавсифлари олинадики, уларни ўлчаш осон ҳамда уларга узатилаётган сигналларнинг минимал бузилишларини ва максимал мумкин бўлган ҳимояланганлигини таъминлайдиган шартларни аниқлаш мумкин.
Бирламчи сигналнинг Тс давомийлиги бундай параметрнинг биринчиси ҳисобланади, у сигналнинг мавжуд бўлиш вақти оралигини белгилайди. Бирламчи сигналнинг ўртача қуввати унинг навбатдаги параметри ҳисобланиб, у қуйидаги ифода орқали аниқланади: - Бирламчи сигналнинг Тс давомийлиги бундай параметрнинг биринчиси ҳисобланади, у сигналнинг мавжуд бўлиш вақти оралигини белгилайди. Бирламчи сигналнинг ўртача қуввати унинг навбатдаги параметри ҳисобланиб, у қуйидаги ифода орқали аниқланади:
- Wур = (1\ TR ) ∫U²(t), dt (1)
- бу ерда Т-ўртачалаш даври; агар Т=1мин бўлса, бундай ўртача қувват бир минут давом этадиган ўртача қувват, агар Т=1соат бўлса, бир соат давом этадиган ўртача қувват ва Т» 1 соат бўлганда, узоқ вақт давом этадиган ўртача қувват дейилади; R- юклама қаршилиги, унда сигналнинг ўртача қуввати аниқланади: U²(t) - бирламчи сигнал кучланиши. Бирламчи сигнал Wмакс максимал қувват билан тавсифланади. Максимал қувват тушунчаси орқали Uқ амплитудали эквивалент синусоидал сигнал қуввати тушунилади. Унинг қиймати U(t) сигнал ўзгарувчи ташкил этувчисининг оний қийматлари орқали маълум кичик эҳтимоллик билан ошади. Турли хилдаги сигналлар учун қиймати 10ֿ², 10ֿ³ ва ҳатто 10ֿ5 га тенг бўлади. Сигналнинг ўртача ва максимал қувватини шундай танлаб олиш керакки, сигнал узатиш канали орқали ўтаётганда уларнинг қийматлари қувватнинг жоиз қийматларидан ошиб кетмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |