2.1. б-расм. Каналнинг АЧХ сини меъёри. - 2.1. б-расм. Каналнинг АЧХ сини меъёри.
Реал ТЧ каналларда ФЧХ идеалдан фарқ қилади, яъни уларда ФЧБ (фазачастотавий бузилишлар) мавжуд, одатда бу бузилишлар, ТЧ каналнинг частота оралиғидаги гуруҳли ўтиш вақтининг нотекислик қиймати билан баҳоланади. Фазочастотавий бузилишлар дискрет ахборотларни узатишда (хатолик эҳтимоллигини ошиши туфайли) сезиларли даражада таъсир қилади. Телефон сигналларни узатишда ФЧБ лар гуруҳли ўтиш вақтининг нотекислилиги туфайли овозларнинг алоҳида компонентларда вақт бўйича сезиларли сурилиш ҳосил қилиши мумкин. Бу каттагина ФЧБ ларни юзага келтиради. Шунинг учун ТЧ каналларда гуруҳли ўтиш вақтнинг мумкин бўлган нотекислилиги, дискрет ахборот сигналларини бузилишсиз узатиш талабини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. - Реал ТЧ каналларда ФЧХ идеалдан фарқ қилади, яъни уларда ФЧБ (фазачастотавий бузилишлар) мавжуд, одатда бу бузилишлар, ТЧ каналнинг частота оралиғидаги гуруҳли ўтиш вақтининг нотекислик қиймати билан баҳоланади. Фазочастотавий бузилишлар дискрет ахборотларни узатишда (хатолик эҳтимоллигини ошиши туфайли) сезиларли даражада таъсир қилади. Телефон сигналларни узатишда ФЧБ лар гуруҳли ўтиш вақтининг нотекислилиги туфайли овозларнинг алоҳида компонентларда вақт бўйича сезиларли сурилиш ҳосил қилиши мумкин. Бу каттагина ФЧБ ларни юзага келтиради. Шунинг учун ТЧ каналларда гуруҳли ўтиш вақтнинг мумкин бўлган нотекислилиги, дискрет ахборот сигналларини бузилишсиз узатиш талабини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
- Сигналнинг гуруҳли ўтиш вақтининг мумкин бўлган оғиш қийматлари 400...3000 Гц гача ҳар қандай частота оралиғида 1900 Гц частотага нисбатан меъёрлаштирилади. 2500 км узунликдаги оддий ТЧ канал учун гурухли ўтиш вақтининг мумкин бўлган нотекислилик қиймати. Шуниям айтиш лозимки, бу меъёр фазаларни созловчи қурилмалар қўлланилмаганда, сигналларни қайта ишлаш жараёни талаб қилинган узатиш тезлиги билан таъминлай олмайди. Шунинг учун сигналнинг гуруҳли ўтиш вақтини ҳақиқий қиймати меъёрланади. Унинг магистрал тармоқдаги энг узоқ пунктлари орасидаги (ТЧ канал) максимал қиймати 90 мс дан катта бўлмаслиги лозим.
- 2.2-расм. Каналнинг фаза частота характеристикаси.
- 2.3-расм. ТЧ каналнинг амплитудавий характеристикаси (АХ).
- 3,5 дБ дан юқори сатҳларда талаб қилинган характеристикани таъминлаш учун канал киришига махсус қурилмалар, катта амплитуда чегаралагичлар уланади. Улар шундай мўлжалланганки, 3,5 дБ дан паст сатхда, қурилма олиб келадиган сўниш кам, ундан юқорида эса катта бўлиши лозим. Бундан катта амплитудали чегаралагичларни каналга уланиши гуруҳли трактнинг қурилмаларни ишини енгиллаш ишга мўлжалланган. Чунки кириш сатхида энг юқори чегарада, унинг юкламаси ошади. Ночизиқли бузилишлар ночизиқли бузилиш коэффициенти орқали баҳоланади:
- ёки ночизиқлиликни сўниши
- Бу ерда: U1-асосий частотанинг кучланиш амплитудаси; U2,U3,Un- мос келувчи гармоникаларни кучланишини амплитудаси. Оддий ТЧ канал учун ночизиқли бузилишлар 1,5% дан кам бўлиши лозим. Агар оддий ТЧ каналлар сони n бўлса, унда ночизиқли бузилиш коэффициенти 1,5%√n % дан ошмаслиги зарур. Канал ва трактлардаги мумкин бўлган шовқин қиймати алоқа каналини узунлигига боглик.
- Чунки алоқа масофаси ошиши билан шовқинлар ҳам оша боради. 2500 км узунликдаги канал учун псофометрик шовқин қуввати 10000 пиковатт (пВТ) дан ошмаслиги лозим. (-50дБҚо).Шундан 25% ни спектрларини ўзгартирувчи қурилмалар, 75% ни линия тракти ҳосил қилади.
- Шундай қилиб, ТЧ каналнинг линия трактида юзага келувчи шовқин қуввати 1 км узунлик учун 3 пВт псофдан ошмаслиги лозим. Ҳалқаро ТЧ каналлар учун эса 1,5 пВт псофдан ошмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |