Телекоммуникациянинг бирламчи сигналлари ва уларнинг физик тавсифлари, узатиш каналлари ва уларнинг характеристикалари, меъёрлари


Download 1.93 Mb.
bet4/7
Sana18.06.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1555566
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-Маьруза.ТТ ФАК.

бу ерда η- бирламчи сигнал манбаининг активлик коэффиценти (телефон сигналлари учун 0,25 . . . 0,35 га, бошқалар учун эса 1 га тенг, деб олинади); ΔFс - эффектив узатилаётган частоталар полосаси, Гц; Wўр - бирламчи сигналнинг ўртача қуввати ва Wх -халақитнинг ўртача жоиз қуввати. Бирламчи сигналлар ҳар хил таснифга эга, лекин узатилаётган сигналларнинг ва узатилаётган маълумотларнинг турига оид таснифлар энг кўп қўлланилади. Сигналларнинг турига оид тасниф аналог, дискрет ва рақамли, тор оралиқли ва кенг оралиқли сигналларни ўз ичига олади.

  • бу ерда η- бирламчи сигнал манбаининг активлик коэффиценти (телефон сигналлари учун 0,25 . . . 0,35 га, бошқалар учун эса 1 га тенг, деб олинади); ΔFс - эффектив узатилаётган частоталар полосаси, Гц; Wўр - бирламчи сигналнинг ўртача қуввати ва Wх -халақитнинг ўртача жоиз қуввати. Бирламчи сигналлар ҳар хил таснифга эга, лекин узатилаётган сигналларнинг ва узатилаётган маълумотларнинг турига оид таснифлар энг кўп қўлланилади. Сигналларнинг турига оид тасниф аналог, дискрет ва рақамли, тор оралиқли ва кенг оралиқли сигналларни ўз ичига олади.
  • Аналог (узлуксиз) сигнал. Тақдим этилувчи (ахборот) параметрлар катталиги узлуксиз жуда кўп ҳолатларни қабул қилиши мумкин бўлган электр алоқа сигналини аналог (узлуксиз) сигнал дейилади. Агар импульсли сигналнинг параметрларидан (амплитудаси, давомийлиги, такрорланиш частотаси, фазаси) бири чексиз жуда кўп ҳолатларни қабул қилса, у аналог сигналга айланади.
  • Дискрет (узлукли) сигнал. Тақдим этилувчи параметрлардан бирининг катталиги квантланса, яъни саналадиган жуда кўп ҳолатларга эга электр алоқа сигналини дискрет (узлукли) сигнал дейилади.
  • Рақамли сигнал. Тақдим этилувчи параметрлардан бирининг саналадиган жуда кўп катталиклари код комбинацияларининг чекланган тўпламлари орқали изоҳланади. Маълумотларни узатиш ва телеграф сигналлари, телебошқарув ва теленазорат, телемеханика ва б. нинг сигналлари рақамли сигналга мисол бўла олади.
  • Агар бирламчи сигналнинг эффектив узатилаётган частоталар полосасининг чегаравий частоталар нисбати Тмакс/ Тмин≤ 2 бўлса, бундай сигналларни тор полосали, агар Тмакс / Тмин >> 2 бўлса, бундай сигналларни кенг полосали сигналлар дейилади. Бирламчи сигналларнинг узатилаётган маълумотларнинг турига оид таснифи телефон (сўзлашув) сигналлари ва товушли эшиттириш сигналлари, маълумотларни узатиш ва телеграф сигналлари, телевизион сигналлар ва факсимил сигналлар, маълумотларни узатиш сигналларининг теленазорат сигналларини ўз ичига олади.
  • Кўп каналли узатиш тизим (ККУТ)ларининг каналлари бўйича узатилувчи сигналлар линиядан ўтганда айрим сабабларга кўра бузилади ва унга яна шовқин таьсир қилади. Каналнинг сифати нуқтаи назаридан бузилишлар белгиланган миқдордан ошиб кетмаслиги учун каналнинг электрик характеристикаларини меъёрлаштириш зарур.
  • ТЧ каналнинг характеристикаларини меъёрлаштиришда каналнинг узунлиги, транзит уланишлар, бундан ташқари товуш частотали каналлардан бошқа турдаги ахборотларни узатишда фойдаланиш мумкинлигини хам хисобга олиш зарур. ТЧ каналнинг энг асосий характеристикаларидан бири қолдиқ сўниш хисобланади. У вақт бўйича доимий қолмайди. Шунинг учун қолдиқ сўнишни номинал қийматидан ташқари, 800 Гц ли частотада мумкин бўлган номўтадиллиги хам меъёрлаштирилади

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling