Мавзунинг давомийлиги 4 соат Маъруза режаси


Download 274.09 Kb.
bet1/7
Sana18.06.2023
Hajmi274.09 Kb.
#1560080
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
МЯТА 2-МАЪРУЗА (1)


2- маъруза
Мавзу: Машиналар таснифи ва уларни яратишнинг асосий босқичлари.

( Мавзунинг давомийлиги 4 соат )

Маъруза режаси


    1. Машиналарнинг катталаштирилган классификацияси ва таркибий қисмлари.

    2. Машиналарга қуйиладиган асосий талаблар.

    1. Машиналар яратишнинг асосий боскичлари: прогнозлаш, лойихалаш , ишлаб чиқаришга тайёрлаш ва узлаштириш.

Таянч иборалари:

  • технологик, энергетик, транспорт, назорат-бошқарув, кибернетик, ишчи орган, куч курилмалари, харакатлантириш қисми, бошқарув системаси, таянч қисм;

  • унумдорлик бошқариш кулайлиги, автоматизациялаш даражаси, таҳмирлаш кулайлиги, деталлар тайёрлаш содда ва кулай, ишончлилик, технологик, конструктив, иктисодий, ижтимоий;

  • прогнозлаш, экстраполяция, статик ва динамик,эксперт бахолаш, моделлаштириш, лойихалаш, ишлаб чиқаришга тайёрлаш, узлаштириш.

2.1. Машиналарнинг катталаштирилган классификацияси ва таркибий қисмлари


Биз илгарилари машина инсоннинг бажарадиган ишини осонлаштирувчи, унинг мехнат кобилиятини оширувчи ва умуман инсон кул мехнатини осонлаштириш учун хизмат киладиган механикавий система деб караган бўлсак, эндиликда эса машина инсоннинг факат ишлаб чиқариш жараенидаги кобилиятинигина эмас, балки унинг аклий (интеллектуал) сохадаги ишларини хам бажара олади ва баҳзи холларда, машина инсоннинг физиологик вазифасини бажариш учун хизмат килмокда.
Фаннинг ривожланиши технологик жараёнларнинг илмий асосланган классификацияси ва тушунчалар системасини яратиш имконини берди.Шунинг учун саноат жараёни, технология ва технологик қурилма, машина каби асосий тушунчаларни кўриб чиқамиз.
Саноат жараёни1* - маълум натижага эришиш учун амалга ошириладиган кетма-кет ҳаракатларнинг мажмуаси ва йиғиндиси.
Технология – бу хом-ашёдан аввалдан белгиланган хоссаларга эга маҳсулот олиш мақсадида ўтказиладиган бир қатор усуллардир. Технологиянинг фан сифатидаги мақсади энг самарадор ва тежамкор технологик жараёнларни аниқлаш ва амалиётда қўллаш учун физик, кимёвий, механик ва бошқа қонуниятларини ўрганишдир.
Технологик қурилма - технологик жараёнларни ўтказиш учун мўлжалланган қурилма**, ускуна ёки мослама ёки жиҳоз.
Машина – энергия ёки материални ўзгартириш учун механик ҳаракат қиладиган ускуна ёки мослама.
Хакикатан, шу кунгача барча машиналарни асосан технологик, транспорт ва энергетик гурухларга бўлиб укитилган бўлса, эндиликда эса бу етарли бўлмай колди. Хозир назорат бошқарувчи машиналар ва курилмалар, математик ва кибернетик машиналар хаетимизга кириб бормокда.
Назорат-бошқарувчи машиналар - машина системаси мажмуасида махсулот олишда катнашаетган обҳектларни назорат қилиш ва бошқариш ишларини, математик машиналар эса турли хил типдаги логик операцияларни бажаради, аммо кибернетик машиналар инсоннинг баҳзи органларининг ишини хам бажаради , яҳни протез мосламалар, сунҳий юрак, сунҳий буйрак вазифасини бажарадиган ва образларни пайкаб оладиган машиналар шулар жумласидандир.
Шундай килиб, машинага биз қуйидагича таoриф берсак бўлади : “Машина инсон мехнатини осонлаштириш ва унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг интеллектуал (аклий хамда физиологик) вазифаларини бажариш йулида ишлатиладиган ва инсон томонидан яратилган сунҳий мосламадир ”.
Машиналар катталаштирилган функционал классификацияси(таснифи) 1-жадвалда берилган.
Биз машинага берилган янги таъриф асосида хозирги ишлаб чиқаришга канчалик маданият киритилиши хамда кандай асосий техникавий йуналишларини хал этиш кераклигини имкон борича гапириб утмокчимиз. Бу таъриф заминида зур имкониятлар етади, бу таъриф билан машина тугрисидаги тушунчамизга сифат ўзгартиришлар киритилади. Шундай килиб, бу таъриф билан ишлаб чиқаришда иштирок этадиган алохида машинадан автоматик машиналар системасига утиш муаммоси хал этилади. Бундай автоматик машиналар системаси энергетик, транспорт , технологик , назорат–бошқарув хамда математик машиналарнинг рационал йигиндисидан иборат бўлиши керак.
Шундай килиб, автоматлашган ишлаб чиқаришдаги ишларни бажариш учун ишлатиладиган автоматик машиналар системасини яратиш замонавий техника тараққиётининг асосий йуналишларидан биридир.
Хар кандай машина ва жихозлар таркибига турли тарзда харакат килувчи қисмлар киради. Уз навбатида бу қисмлар хам узеллар ва деталлардан ташкил топган. Машиналар чизмалари конструктив, кинематик, гидро ва электр схемалари куринишида бўлиши мумкин. Конструктив схемада машиналар конструкциясининг принципиал тузилиши курсатилса, кинематик схемада эса механик юритма элементларининг узаро богаланганлиги курсатилади. Гидро ва электр схемалар машиналардаги гидравлик ва электрик юритмаларнинг узаро богланишини курсатади . Улар махсус белгилар билан белгиланади . Қурилиш машиналарининг иш жихозларидан куп қисмлари умумий бўлиб тузилиш жихатидан бир-бирига ухшайди.




Download 274.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling