Мавзунинг давомийлиги 4 соат Маъруза режаси
1
Download 274.09 Kb.
|
МЯТА 2-МАЪРУЗА (1)
2
1 5 3 4 1-расм. Машиналарнинг таркибий схемаси. 1-куч курилмаси; 2-трансмиссия; 3-ишчи жихозлари; 4-юриш жихозлари; 5-бошқариш қисмлари. Машиналар яратишда курилмаларнинг умумий таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат: - Таянч қисм; Танаси; Ишчи жихозлари , иш аoзоси (майдалаш жаги, лопаст, ағдаргич, кескич, тўқув дастгохининг игнаси, шпиндел, ковш (курак)), иш аъзоси махкамланадиган узел ва деталлар (эксковатор стреласи ва дасталари), иш органини харакатга келтирувчи йиғиш бирикмаларидан (гидравлик, пневматик қурилмаларидан) иборат; Куч қурилмалари (қувват манбалари) машинанинг механизмларини харакатга келтирувчи қисмидир. У юритмадан ва ёрдамчи системалардан: таoминлаш системаси (ёнилги ва мойлаш идишлари, сузгичлар, трубопроводлар ) ; совитиш системаси (сув насоси, трубопроводлар); бошқариш системаси (технологик жараенини, юритма иш тартибини совитиш, иситишни бошқариш пулғтлари ); иситиш системаси ; мойлаш системаси ; Узатиш механизмлари (трансмиссия) харакатни юритмадан иш жихози, юриш қисми ва машинанинг бошқа йигиш бирликларига узатади. Машинанинг юриш қисми уни харакатлантириш, рамани ушлаб туриш вазифасини бажаради ва хосил бўладиган босимни ерга утказиб юбориш учун хизмат килади. Олиб юрувчи тузилма (рама) машина барча қисмларини урнатиш ва уларни тугри жойлаштириш учун хизмат килади . Рама мустахкам ва бикр бўлиши керак. Бошқариш системаси машинанинг куч манбаини, иш жихозларини ва йигиш бирликларини бошқариш ва ростлаш учун хизмат килади. Иш унумдорлиги ва ишлаш давомийлиги шу системаниг яхши ва сифатли ишлашига боглик. Асосий ишни машинанинг иш органи бажаради. Масалан, тикув машинасининг ишчи органи унинг игнаси, коришма аралаштиргич машинасининг ишчи органи унинг лопасти, ер казиш машинасининг ишчи органи унинг ковши (кураги), лентали пресснинг ишчи органи унинг прессловчи шнеки, токарлик дастгохининг ишчи органи унинг киркгичи ва бошқалар. Айрим машиналарнинг (энергетик, назорат-бошқарув, логик, кибернетик машиналар) таркибий қисмлари бир-биридан фарк килади. Download 274.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling