10- маъруза Ётик катламли конларни бир горизонтли схема буйича очиш усуллари
Download 83.53 Kb.
|
1 2
Bog'liqMa\'ruza-10 Кончи иши
10- маъруза Ётик катламли конларни бир горизонтли схема буйича очиш усуллари Комбинациялаштириб очиш усулларининг моҳияти шундан иборатки, коннинг юқори қисми битта очувчи бош лаҳим билан очилса, пастки қисми эса бошқа лаҳим билан очилиб қазиб олинган рудани ҳар иккала очувчи лаҳимларидан ер юзасига чиқаради. Бундай очиш усули руда танаси катта чуқурликда жойлашган бўлса, рудани ва битта стволдан кўтарганда, берилган қазиб чиқариш қувватини таъминлаш имкони бўлмаган холатда шундай усулни қўллаш мақсадга мувофиқ келади. Коннинг гаризонти ер юзасида 1200 м чуқурликгача тик ствол билан очилган унинг пастки қисми ер юзасига чиқмайдиган тик ёки қия кўр стволлар билан очилган (18-расм). Ер юзасидан ўтказилган стволнинг чуқурлиги, битта стволда йўл қўйилган максимал кўтариш баландлиги билан аниқлаган. Очишнинг иккинчи поганаси ер юзасига чикмайдиган кўр ствол билан одатда 600-1200 м чуқурликгача бўлган қисмини очиш схемаси қабул қилинган. Поғонали очиш усули кўтариш кўрилмасининг иш умумдорлигини оширишдан ташқари, пастки (чуқур) гаризонтлардаги квершлаглар узунлигини қисқартириш имконини яратди. Поғонали очиш усули «Чемпион-Риф» олтин конида (Ҳиндистон) қўлланилган бу ерда тик ствол ер юзасидан 1976 метр чуқурликгача бўлган қисми очилиб унинг пастки қисми 2 - та тик жойлаштирилган ер юзасига чиқмайдиган кўр ствол билан очилган стволларни чуқурлиги 3300 м бўлган чуқурликгача тушган. Бош стволда юк икки қаватли клетда кўтаради. Клетга 50 киши ва ҳар бирининг сиғими 1.25 т бўлган 4 та вагонетка жойлаштирилади коннинг осилган ёнидан бир неча ёрдамчи стволлар ўтказилган. «Мак-Интайр» (Канада) конининг рудниги ер юзасидан тик ствол билан 1175 м чуқурликдаги гаризонтга қадар очилиб, пастки қисми ер юзасига чикмайдиган 2 та кўр стволлар билан 2200 м чуқурликгача очилган. (19-расм) кон томирли шаклдаги руда бўлиб, оғиш бурчаги 70-80º. 3-та стволнинг ҳаммаси ҳам скипли ва клетли кўтариш қурилмалари билан ускуналанган. Қия ва салгина қия жойлашган коннинг чуқур гаризантларини очишда коннинг осилган ён қисмидан тик стволлар ўтказилиб, рудани ётган қисмидан эса қия ствол ўтказилган (20-расм). Чуқур гаризонтларни комбинациялаштириб тик ва қия стволлар билан очиш: 1 - тик ствол; 2 - қия ствол; 3 - қия кўр ствол. Жанубий Африка республикасининг чуқур олтин рудникларида 2 асосий вариатларни қўллаш кенг тарқалган: 1. Конни қазиб олиш бошланганида унинг юқори қисм 608 м чуқурликгача тик стволлар лан очилган (20-расм, «а» - қаралсин) руда танасининг ётган ёнини пастки ёнидан қия кўр ствол ўтқазилиб мустақил кўтариш кўрилмаси билан ускуналанган. Қия кўр стол ўтишнинг асосий сабаби квершлаглар узунлигини қисқартиришга интилишдир 2. Кон ер юзасидан қия ствол билан очилган (20-расм, «б» - қаралсин). Коннинг узунлиги катта ўлчамга етганида тик стволга ўтадиган, қия стволда бир поғонали кўтариш схемасини икки поғонали қия ва тик кўтариш схемаси билан алмаштирган. Тик стволни қия ствол билан кесишиш схемаси 21-расмда кўрсатилган. Қия кўр стволни кутарувчи машинаси, машина камераси-1 га ўрнатилган. Рудани скипда руда туширувчи лаҳим-4 га ва бункер-3 га келтирилади. У жойдан тик ствол-2 - дан скипига юкланади. Тоғли жойларда штольня сатҳидан пастки қисмида жойлашган конни комбинациялаштирилган усулда очиш схемаси қўланиш қулайдир. Бу ҳолда штольнянинг пастки қисмини кўр ствол билан очиш схемаси қўлланилади. Агар штольня билан конни фақат юқори қисмини очиш мумкин бўлса, унинг пастки қисми тик кўр ствол ёки қия стволлар билан штольнядан очилади (22-расм). . Тик стволни қия ствол билан кесишиши схемаси. Штольня ва кўр стволлар билан очиш схемаси. Коннинг юқори қисми (гаризонт 1140 м юқори қисми) иккта капитал штольня билан очилган-1, коннинг пастки қисми эса руда ётқизиғига тик жойлаштирилган тик кўр ствол билан-2 ёки қия ствол-3 билан очиш схемаси 23-расмда кўрсатилган Юқори гаризонтлар капитал штолнья-1, билан очилган эди ундан руда ётқизилган ёнидан кўр ствол-2 ва шамоллатувчи-3 стволлари ва узунлиги 209 метр бўлган иккита капитал руда тушириладиган лаҳимлар ўткизилган. Пастки гаризонтлар штолнья «Змейка»-4 ва бош штолнья-5 билан очилган бўлиб, узунлиги 3 км га яқин. Капитал ва бош штолньялар оралиғидан капитал кўр стволи ва руда туширувчи лаҳим-1 ва 2 ўтилган, уларнинг ҳар бирининг узунлиги 596 м. Руда тушириладиган лаҳимни мустаҳкамлагичсиз руда ётқизилган, яъни мрамордан ҳар 25 м дан диаметрини 3 метр қилиб ўтказган. Тырныауз конини очиш схемаси. Руда туширувчи лаҳимнинг пастки қисми 40 м баландликка қадар кенгайтирилиб рудани қабул қилувчи бункер ташкил қилинган руда тушуриладиган қисми пневматик затвор билан ускуналанган. У жойдан руда майдаловчи қўрилмага, майдаланган руда эса бойитиш фабрикасига ташиб келтирилади. Download 83.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling